Россия: Авто ҳалокатдан икки қирғизистонлик ҳалок бўлди

825

13 июлда қирғиз давлат номеридаги кичик автобус Россиянинг Саратов вилоятидаги Ершов районида ҳалокатга учради. Оқибатда икки қирғизистонлик халок бўлиб, яна тўрт нафари жароҳатланди.

13 июлда Россиянинг Саратов вилоятида ичида қирғизистонликлар бўлган кичик автобус оғанаб, ариққа тушиб кетган. Халокат оқибатида икки қирғизистонлиқ вафот этиб, тўрт нафари жароҳатланган, яна иккисининг соғлиғига жиддий зиён келмаган.

Бунгача Россия ОАВлари билдиргани каби, қирғизистонликлар Москвадан ватанига келишаётган бўлган. Халокатдан кейин воқеа жойига икки ўт ўчириш гуруҳи борган.

Қирғизистоннинг Россиядаги элчихонаси халок бўлганлар ҳамда жароҳатланганларнинг рўйхатини эълон қилди:

  • 30 ёшдаги Жолдошбаев Мирлан Автандилович билан 19 ёшдаги Качкинбаев Арген
    Сурат: sarinform.com
    Сурат: sarinform.com

    Алмазбекович тез ёрдам хизмати етиб келгунча вафот этган;

  • автомобилнинг 1981 йилги хайдовчиси Токтогулов Абай Автандиловичнинг кўкрак қафаси лат еб, орқа умртқаси синган бўлиши мумкин деб таҳмин қилинмоқда;
  • 19 ёшли Сариев Тагай Сагиналиевичнинг чап сони билан чап ўмрови синган;
  • 1989 йили туғилган Татаева Алтинайнинг кўкрак қафаслари қалтислаб, бош суягидан жароҳат олган;
  • 1991 йили туғилган Токтосун уулу Арсланбекнинг чап ўмрови синган.
  • Уларнинг бари Ершов район касалхонасида.

Қирғизистон Ташқи ишлар минстрлигининг матбуот хизматидан  Kloop.kgга элчилик жабрланган қирғизистонликлар билан доимий алоқада бўлишаётганини билдирди.

Муаллиф: Айдана Канатбек

Бош сурат иллюстрация қатори ишлатилган