"Провокацион" билбордлар: Атамбаев баннерни бутун Қирғизистонга ёйишни топширди

1032

Қирғизистон президенти Алмазбек Алмазбеков 14 июлдаги матбуот йиғинида паранжи ва миллий либосларни кийган аёлларнинг суратлари туширилган баннерларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларига илишни “молиялаш” вазифасини топширганини маълум қилди. Бишкекнинг марказий кўчаларига илинган баннерлари дин вакилларининг норозиликларини пайдо қилган.

Президент Алмазбек Атамбаев Ангела Меркель билан биргаликда ўтказган матбуот йиғинида бир қисмида миллий кийимларини, иккинчи қисмида паранжи ўранган аёлларнинг суратлари жойлаштирилиб, “Бечора элим, қаёққа кетаяпмиз?” деган сўзлар ёзилган баннерларни Бишкекнинг марказига ўрнатилишини қўллади.

“Мен бугун президентнинг аппарат етакчисига бу каби баннерларни Қирғизистоннинг барча ҳудудларига илиниши учун уларга молиявий ёрдам беришни топширдим. Бу исломлашиш эмас, келинглар араб, покистон, бангладеш ёки яна бошқа учинчи маданиятни қирғизники билан адаштирмайлик”, — деди президент 14 июлдаги матбуот анжуманида.

Президент давлат динга керакли даражада эътибор бермай келганини ҳамда “қирғиз маданиятни сақлаб қолиш” учун ҳозир баннерлар керак деб ҳисоблайди.

Шунингдек, ўлка раҳбари Қирғизистон дунёвий давлат эканини ҳамда жамиятда дин эътиқоди эркинлиги борлигини қўшимча қилди.

“Очиқ исботи — кечаси баннерлардан бирини юлиб кетишибди, чунки уларни юлиб кетганлар бошқача фикрларни ёқтиришмайди. Мана, шундан бошланади. Бизда диний эътиқод таъқиқланмайди, ҳар ким ўзи истаган нарсасига ишона олади. Ҳеч ким бошқаларга ўз фикрини мажбурлай олмайди. Умум инсоний қадриятлар бор. Биз — дунёвий ўлкамиз”, ‒ деди президент.

banner (1)

Continent реклама агентлигининг мутахассиси  Елена Земскова Kloop.kgга паранжи ўранган аёллар тасвирланган баннерларни агентликка тегишли бўлган реклама тахталарига ҳам илишни хоҳлаганликларини, бироқ раҳбарияти унга “рухсат бермай” қўйганини билдирди.

“Совет кўчасида икки реклама тахталари бор: биттаси — бизники, иккинчиси — Аdver Groupка тегишли. Бизникига ҳам баннерларни жойлаштиришга урунишди, Правда кўчасидаги тахтамизга ҳам, бироқ бизнинг етакчилик бунга йўл қўймаган. Кеча Adver Group баннерни олиб, бошқасига алмаштирди. Бундай огоҳлантиришсиз, ўзбилармонлик билан илиб қўйган ҳоллар кўп бўлади, кейин биз бориб уларни қайта оламиз. Бизнинг давлатда ҳамма нарса бўлиши мумкин: суратларни ўғирлашади, бошқасини илиб қўйишади. Бизни огоҳлантириб ҳам қўйишмаган. Бу эса ноқонуний, улар жуда шошилишган шекилли, кейин бу бир давлат буюртмасидай сезилди”,‒ деди у.

Ташқи реклама баннерлари билан шуғулланувчи Adver Group агентлигидан шаҳар мэрияси қошидаги Муниципал бошқармасига мурожаат қилишимиз кераклигини айтишиб, бу бўйича изоҳ беришни исташмади.

Муниципиал бошқармасидан ҳам жавоб олишнинг имкони бўлмади.

Қирғиз аёлларининг миллий кийимлари ва паранжи кийган суратлари тасвирланган баннерлар Бишкекда 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси пайдо бўлган. Теолог Кадир Маликов уларнинг маъносини танқид қилиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг мазкур баннерларда динаро адоват яратувчи жиҳати бор ёки йўқлигини текшириб чиқишни таклиф қилган.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармаси мазкур баннерни ва ундаги тарғибот сўзларини провакицион деб атади. Муфтиятнинг матбуот хизматининг вакили “Азаттык” радиосига баннерлар “элнинг бирлигини” бузишини билдирган.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети ОАВлардаги маълумотларнинг асосида текширув ишларии бошлади. Бироқ ҳозир текширув натижалари бўйича маълумотлар берилмаяпти.

Муаллиф: Александра Титова