Ғарб сиёсатчиларидан кимлар русча гаплашади?

880

13 июль куни тунда Ангела Маркель самолётидан тушаётиб  Алмазбек Атамбаев билан соф рус тилида саломлашганини эшитиб қирғизистонликларнинг кўпи хайрон бўлишди. Kloop.kgнинг мухбирлари МДҲ ўлкаларининг лидерлари доҳил қайси сиёсатчиларнинг русча сўзлаша олишига қизиқиб кўришди.

Германия канцлери Қирғизистонга расмий иш сафари билан биринчи марта 13 июлда келди. Президент Алмазбек Атамбаев билан биргаликда ўтказган матубот йиғинида Меркель халқаро тил ҳисобланувчи инглиз тилида сўзлай олишига ҳамда русчани ҳам билишига қарамай ўз ўлкасининг тили бўлган немис тилида гапирди.

Ангела Меркелнинг биографиясидан унинг Ғарбий Германиядаги Гамбургда туғилгани маълум, бироқ бир қанча ҳафтадан кейин унинг оиласи Германия Демократик Республикасининг Квитцов ҳудудига, ундан уч йил ўтгач  Темплингга кўчиб борган.

У вақтда Шарқий Германиянинг мактабларида рус тили хорижий тил қатори ўқитилган, шу учун ГДРда таълим олган немисларнинг кўпи бу тилни яхши билишади.

Russia Beyond the Headlines нашри қобилиятли ўқувчи қатори Ангеле барча даражадаги олимпиадаларни, жумладан миллий миқёсда ҳам енгувчи бўлганини билдирмоқда. Меркель Шарқий Германияда рус тилини билиш бўйича олимпиадаларнинг уч карра ғолиби бўлган.

Таъсир кучига эга сиёсатчилардан яна кимлар русча гаплашади?

АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси Шейла Гуолтни

Шейла Гуолтни америкалик Сенат тарафидан АҚШнинг Қирғизистондаги элчиси хизматига 2015 йилнинг 5 августида тайинланган. У рус, украин ҳамда испан тилларини билади, шунингдек бир неча марта қирғиз тилида ҳам сўзлаган.

Финляндия президенти Саули Ниинисте

Саули Ниинисте — хизматга 2012 йили киришган Финляндиянинг 12-президенти. У 2009 йилдан 2012 йилгача Финн футбол ассоциациясининг раҳбари бўлиб, Муз устидаги бадиий рақс бўйича Европанинг 2009 йилги чемпионатини уюштириш комитетининг етакчиси бўлган.

Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак

Жак Ширак Франциянинг президенти сифатида 1995 йилдан 2007 йилга қадар ишлаган. У 2001 йили ОРТ телеканалига берган интервьюсида рус тилини кичиклигида, Санкт-Петербургдан кўчиб борган ўқитувчидан ўрганганини айтган. У шунингдек 20 ёшида Пушкиннинг “Евгений Онегин” асарини таржима қилиб, нашр эттиршга харакат қилганини, бироқ нашриёт рад қилганини билдирган.

http://

АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс

Кондолиза Райс АҚШнинг Давлат департаментини 2005 йилдан 2009 йилгача бошқарган. Райс мазкур вазифада ишлаган биринчи афроамерикалик ҳамда русча гапира олган Мадлен Олбрайтдан кейинги иккинчи аёл бўлган.

Райс ўлкани Жорж Буш бошқариб турган даврлардаги энг таъсирли сиёсатчиларнинг бири бўлган, рус тилини эса у талабалик йилларида Москва Давлат университетида ўқиган. Советлар Иттифоқи тарқалган вақтда Райс АҚШнинг Миллий хавфсизлик кенгашида Шарқий Европа ҳамда СССР ишлари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол

Майкл Макфол 2012 йилдан 2014 йилгача АҚШнинг Россиядаги элчиси бўлган. У Стэндфорс университетининг халқаро алоқалар ва славян тиллари бакалавр даражасида якунлаган. 1986 йили славяншунослик бўйича магистр даражасини олиб, Шарқий Европа ўлкаларини тадқиқ қилган.

Муаллиф: Анастасия Шевцова