Мэрия: Паранжи ўраган аёллар тасвирланган баннерларга "Қирғизистон патриотлари" фонди буюртма берган

878

Бишкек кўчаларига паранжи кийган аёлларнинг сурати тасвирланган маълумот баннерлар жойлаштирилгандан кейин Миллий хавфизлик бўйича давлат қўмитаси бу бўйича текширув ишларини бошлади. Мэрия баннерларни жойлаштиришга “Қирғизистон патриотлари” аталишдаги фонд буюртма берганини билдирмоқда.

«Азаттык» радиосининг маълумоти бўйича, МХДҚ тарафидан текширув ишларининг бошланишига Бишкекнинг марказий қисмига илинган баннерларни провокацион деб атаган диншунос Кадир Маликовнинг чиқиши сабаб бўлган. У мазкур суратларнинг бир қисмида қирғиз миллий кийимларини, иккинчи қисмида эса паранжи кийган аёлларнинг суратлари туширилиб, остига “Кайран эл кайда баратабыз?” (“Бечора халқ қайга қараб кетаяпмиз?”) деган ёзувлар ёзилган.

Бир қанча уринишлардан кейин  мэрияни матбуот хизматининг вакили Kloop.kgга баннерларни жойлаштиришга  “Қирғизистон патриотлари” фондининг аъзолари буюртма берганини айтди.

Матбуот хизматининг етакчиси Гуля Алманбетова фонднинг вакиллари у билан алоқага чиққанини, бироқ кейинроқ “йўқ бўлиб кетишганини” билдирди.

“Бу маърифий фонд. Унинг етакчиси қирғиз, мусулмон, беш маҳал намоз ўқийди. У ўзи ҳақида шундай айтди: “Мен – мусулманман, Қирғизистонниг патриотиман ва мен Қирғизистондаги исломни бошқача кўраман, бу менинг назарим.” Бизда эса Конституцияга кўра унинг нуқтаи назари бошқача бўлиши керак деб айтишга ҳаққимиз йўқ. Плюрализм ва демократия бу” , – деди у.

Мазкур жамоат ташкилоти Юстиция минстрлиги тарафидан расмий турда рўйхатга олинган ташкилотлар орасида йўқ, бироқ идоранинг сайтидан Алмас Орозбаковнинг етакчилигидаги шундай номдаги сиёсий партияни кўриш мумкин.

2015 йилдаги парламент сайлови олдида Орозбаковнинг исми ҚСДП партиясининг сайтидаги маълумотла “Қирғизистон патриотлари” аталишдаги фонднинг раҳбари қатори кўрсатилган.

Ҳозирча  Kloop.kgнинг журналистларига Бишкекнинг кўчаларидаги баннерларни жойлаштирган ёки жойлаштирмагани тўғрисида фонддан маълумот олиш имкони бўлмади.

Теолог Кадир Маликов ўз баёнида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг баннерларни Жиноят кодексининг “Динлар аро низога туртки бериш, диний эътиқодларни камситиш ҳақида”ги моддалар бўйича текшириб чиқишга чақирган,

“Прецедент” хамкорлик гуруҳининг юристи Жибек Кенжебекова Kloop.kgга берган интервьюсида баннерларни терговгина “провокацион руҳда” деб баҳолай олишини таъкидлади. Унинг айтишича, тегишли экспертизалардан кейингина уни жойлаштиришга буюртма берганлар жиноий жавобгарликка тортилиш мумкин.

Мэриянинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг хабарчисига жами шаҳар бўйича “Кайран эл кайда баратабыз?” деган ёзувлари бор беш баннер ўрнатилганини билдиришди.

Бунга қадар президент Алмазбек Атамбаев Рамазон ойининг тугаши муносабати билан сўзлаган табригида диний либослар жамиятда тушунмовчиликларни пайдо қилаётганини билдирган.

“Бизнинг ўз маданиятимиз, она тилимиз ҳамда миллий кийимимиз бор. Улар исломнинг асосий тамойилларига умуман зид эмас. Шу боисдан жамиятга бегона одатлар билан талабларни, айниқса диний дейилаётган сабаблар билан либосларни тиқиштириш қирғизистонликлар орасида тушунмовчиликлар ва хавотирланишларни пайдо қилмоқда” , — деган эди у.

Паранжига ўранган аёлларнинг суратлари туширилган баннерлар пойтахт кўчаларига Германия канцлери Ангела Меркелнинг Бишкекка келишига бир кунгина қолганда пайдо бўлган. Немис канцлерининг ташрифи муносабати билан шаҳарда Меркелнинг суратлари тасвирланган баннерлар ҳам пайдо бўлган.

Муаллиф: Александра Титова