Бишкекдаги ёнғин: “Мадина” бозорида икки контейнер куйиб кетди [+видео]

887

Мадина бозори савдогарларининг айтишича, контейнерлар электр симидан чиққан қисқа тўқнашув сабабли ёна бошлаган. У ерга борган ўт ўчирувчилар ёнғинни ярим соат ичида ўчириб битишди.

Бишкекнинг “Мадина” бозоридаги газлама бўлимидаги ёнғин 13 июлда бўлди. Эрталабки соат ўнларда газламалар сақланувчи икки контейнер ёниб кетган. Ёнғин ҳеч кимнинг соғлиғига зиён келтирмаган.

ФҲМнинг ходими Нурлан Ташмамбетов Kloop.kgга ёнган ернинг майдони 24 квадрат метрни ташкил қилганини билдирди.

“Жабрланганлар йўқ. Ҳозирда воқеа жойида мутахассислар ишлашмоқда, улар ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларии аниқлаб, келтирилган зиён миқдорини баҳолашмоқда”, — деди у.

Воқеа гувоҳи Kloop.kgга савдо контейнларида ҳеч нарса бўлмаганини айтди. У ўтнинг келиб чиқишига электр симидан чиққан учқун сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини таҳмин қилмоқда.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлигининг матбуот хизматининг маълумоти бўйича, ёнғинни икки ўт ўчириш гуруҳи ўчирган. Бироқ ёнғин жойига Kloop.kgнинг мухбирлари борган вақтда у ерда биргина ўт ўчириш машинаси ва тез ёрдам автомобили турган.

Муаллиф: Алина Пак
Видео: Марат Абдикаликов, Азамат Каработоев