Италия: Икки поезд тўқнашувидан 27 киши халок бўлди

1017

Италия жанубида жойлашган  Апулия ҳудудидаги йўловчи ташувчи икки поезднинг тўқнашуви 27 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Яна 50 киши турли даражадаги жароҳатларни олишди. Италия ҳукумати воқеани “йўл қўйиб бўлмас фожеа” деб атаб, халокат сабабларини аниқлашга харакат қилмоқда.

Италиянинг Апулия ҳудудидаги Андрия ҳамда Корато шаҳарларининг ўртасидаги темир йўлда икки поезднингтўғрима-тўғри тўқнашуви 12 июнда бўлди. Халокатдан 27 киши вафот этди, уларнинг ичида поездларни бирининг машинисти ҳам бор.

Маҳаллий Panorama нашри 50 йўловчи турли даражадаги жароҳатларни олишиб, ҳозирда касалхонада ётганликларини билдирди. Ҳозирча халокатдан олдин икки поезднинг ичида жами бўлиб қанча йўловчи бўлганлиги номаълум.

epa05421612 A handout picture provided by the Italian Fire Brigade on 12 July 2016 shows emergency services working at the crash site where two trains collided on a single-track stretch between Ruvo di Puglia and Corato, southern Italy, 12 July 2016. A least ten people have been killed and dozens injured according to reports.  EPA/ITALIAN FIRE BRIGADE / HANDOUT  HANDOUT EDITORIAL USE ONLY/NO SALES HANDOUT EDITORIAL USE ONLY/NO SALES
epa05421612 A handout picture provided by the Italian Fire Brigade on 12 July 2016 shows emergency services working at the crash site where two trains collided on a single-track stretch between Ruvo di Puglia and Corato, southern Italy, 12 July 2016. A least ten people have been killed and dozens injured according to reports. EPA/ITALIAN FIRE BRIGADE / HANDOUT HANDOUT EDITORIAL USE ONLY/NO SALES HANDOUT EDITORIAL USE ONLY/NO SALES

Reuters халқаро ахборот агентлигининг билдиришича, поездлар юқори тезликда харакатланаётган бўлган ҳамда тўқнашувдан кейин уларнинг турли қисмлари атрофга сочилган.

Омон қолган йўловчилар вафот этганлар бир қанча бўлакларга бўлиниб кетганликларини айтишган.

“Бу даҳшатли манзара бўлди”, — деб билдирган гувоҳлардан бири Reuters агентлигига берган интервьюсида.

Нашрнинг маълумоти бўйича, ҳар бир поездда тўртадан вагон бўлган. Халокат бўлган ерда олинган суратларга қараганда, уларнинг учтасигина бутун қолган.

epa05421614 A handout picture provided by the Italian Fire Brigade on 12 July 2016 shows the crash site where two trains collided on a single-track stretch between Ruvo di Puglia and Corato, southern Italy, 12 July 2016. A least ten people have been killed and dozens injured according to reports.  EPA/ITALIAN FIRE BRIGADE / HANDOUT  HANDOUT EDITORIAL USE ONLY/NO SALES HANDOUT EDITORIAL USE ONLY/NO SALES

Ҳозирча фалокат сабаблари номаълум, чунки поездларнинг бирини машинисти вавот этган, иккинчиси эса касалхонада. Италия президенти Серджо Маттарелла ҳуқуқ органларидан тез оранинг ичида воқеа сабабини аниқлаб чиқишни талаб қилди.

Италиянинг La Repubblicа газетаси поездларнинг тўқнашувидан қочиб қутилиш имконсиз бўлганини ёзди. Матбуот воқеани текшириш комиссиясига таяниб машинистларнинг бири йўл чироғи қизил ёниб турган вақтла ўрнидан жилганини билдирмоқда.

At least 10 dead as two trains collide in southern Italy

Апулия ҳудудининг прокуратураси жиноий иш қўзғади. Назорат органи халокатга алоқа тизимидаги узилишлар сабаб бўлган бўлиши мумкин деб таҳмин қилмоқда.

Муаллиф: Анастасия Шевцова