Олий суд Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқишга жўнатди

1068

Суд мажлисининг иккинчи кунида 2010 йилдаги миллатлар аро тўқнашувлар вақтида бошоломонликларни уюштиришда айбланиб судланган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатиш қарорини қабул қилди. Мажлисда жавбрланувчиларнинг Асқаровни оқловчиларининг шанига айтилган дўқ-пўписалари тез-тез эшитилиб турди .

Суд қарорига кўра, Асқаровнинг иши Чуй вилоят судига жўнатилади ҳамда у ердаги жараён тугагунга қадар ҳуқуқ ҳимоячиси қамоқда бўлади.

Асқаровнинг адвокати Нурбек Токтакунов Олий суд билан Бош прокуратура БМТ комитетининг қарорини эмас, балки Асқаровнинг айбдор ёки айбсиз эканлигини кўриш билан “жуда ҳам компетентсизлигини” кўрсатди дею ҳисоблайди.

“Олий Суд ҳам, Бош прокуратура ҳам бугунги жараён моҳиятини тушунмаётгани аён бўлди. Улар жараённинг бевосита сабабини тушунишмаяпти. Олий Суд ўта нокомпетент эканини кўрсатди”, — деди у.

Ҳукмни ўқиётиб судья Какчекей Эсенканов суд Асқаров адвокатларининг шикоятини ярим-ёрти қаноатлантиришга қарор қилганини айтди. Қирғизистон Конституциясининг 41-бандига кўра, анар инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар томонидан аниқланган бўлса, у ҳолда давлат мазкур ҳуқуқ бузарликларни ўз ўрнига келтириш бўйича чораларни кўриши керак.

“Агар инсон ҳуқуқлари ярим-ёрти тикланадиган бўлса, у ҳолда конституцияга ҳам ярим-ёрти амал қилинади” , — деди халқаро Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маслаҳатчиси Татьяна Чернобиль.

Ўз навбатида жабрланувчи томон суд ҳукмидан норози эканликларини билдиришди. Процесс тугагач ўлдрилган милиция ходимнинг турмуш ўртоғи билан бирга бошқа жабрланувчиларнинг яқинлари ҳимояланувчи томонга ҳужум қилишга уринишиб, суд ҳукмини ўз кучида қолдиришни талаб қилишди.

“Президент қирғиз элини ва погонлиларни ойёқ ости қилди. Халқ қаёққа қараябди? Президент қаёққа қараяпти? Депутатларнинг кўзи қаерда? Токтакунов Абдирасулова ва Исмаилова билан биргаликда Америкага сотилиб кетишди. Уларнинг ҳаммасини ўтқазиш керак”, — деди суддан кейин ўлган милиционернинг синглиси  Гүлнара Жусупова.

Асқаровнинг оқловчиларидан бири Толойкан Исмаилова  Kloop.kgга суд Асқаровни “зудлик билан озод қилиши керак бўлганини” билдирди.

“Биз Қирғизистоннинг ўз халқаро бурчларини бажармаганига, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг хулосасини инобатга олмаганидан таассуфдамиз”, — деди Исмаилова.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжан Аскаровнинг иши бўйича суд йиғини 11чи ҳамда 12 июль кунлари бўлди. Унга жорий йилнинг апрелида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг тергов вақтида Асқаровга нисбатан қийноқ усуллари қўлланилганини билдириб, уни тез вақт ичида бўшатишни талаб қилиши сабаб бўлган.

Азимжан Аскаров ― этник ўзбек. Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туман милицияси томонидан қийноқлар ҳолатини 15 йил мобайнида ёритиб келган “Воздух” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқарган.

 

2010-йилнинг 15-июнида махаллий хуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган. Ҳукумат уни “оммавий тартибсизликларни ташкил қилиш”, “миллатлараро низони қўзғаш” ва участга милиция нозири Миқтибек Сулаймоновни “ўлдирганликда” айблаган.

Бозорқўрғон суди Асқаровни  “оммавий тартибсизликларни уюштириш”, “миллатлараро низо келтириб чиқариш”,  ва “қотилликда иштирок этиш”да айблаган. Суд 2010-йил оҳирида умурбод қамоқ жазосига ҳукм қилган, Асқаровнинг ўзи ўз айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз одам судланган.

Асқаровнинг адвокати Валерьян Вахитов бир неча маротаба ҳуқуқ ҳимоясининг оқланишини талаб қилган, бироқ Олий суд 2014 йили ишни қайта кўришдан рад қилган. Асқаровни ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда халқаро ташкилотлар ҳимоя қила бошлаган.