"Коррупциялашган лотин харфлари": Лотин харфларидан фойдаланилган тендер эълонларига тўсиқ қўйилмоқда

843

27 июнда Давлат ҳаридлари департаменти электрон харидлар порталидаги лотин харфлари фойдаланилиб жойлаштирилган эълонларни тўса бошлади. Департамент тарафидан бундай қарор журналистлар яширилган тендерларни аниқлаб чиққандан кейин “коррупциялашган лотин харфлари” ҳақидаги бир неча тадқиқот материаллари эълон қилингач олинди.

Давлат харидларининг услубияти бўлимининг мутахассиси  Тилек Айталиев Kloop.kgга бундан кейин давлат органлари томонидан берилган эълонларнинг барчаси тенг лотин харқларининг бор-йўқлии бўйича текширувга олинишини маълум қилди.

“Биз дастурчилар билан биргаликда лотин харфлари фойдаланилган эълонларни аниқлаб чиқувчи технологияни ишга киргиздик. Тендер текширувдан ўтмагунча эълон қилинмайди. Агар портал коррупциялашган лотин харфларини топса, у ҳолда эълон таъқиқланиб, сайтга жойлаштирилмайди.”, — деди у.

Лотин харфларидан фойдаланилган эълонларни таъқиқлаш 2016 йилнинг май ва июнь ойларида Kloop.kgнинг журналистлари билан “Акчабар” иқтисодий нашрининг хабарчилари томонидан эълон қилинган мақолалар фонида бошланмоқда.

Kloop.kgнинг журналистлари Чон-Алай администрацияси томонидан бир неча  объектнинг қурилиши учун эълон қилинган 8 млн. сомлик тендерга лотин харфларидан фойдаланилганини аниқлашган. Мазкур тендерларнинг барчасини танлов эълон қилинишига 15 кунгина қолганда рўйхатдан ўтган биргина копмания ютиб олган.

Июннинг бошида “Акчабар”нинг мухбири Ўш милициясининг 431 млн сомлик яширин тендерини аниқлаган. ИИБ эълон номланишидаги айрим кирилл харфларининг ўрнига уларга ўхшаш бўлган лотин харфларидан фойдаланиб уй жой қуришга тендер эълон қилган.

Шу билан бирга “Акчабар” иқтисодий нашри 2016 йилнинг ичида Қирғизистоннинг давлат харидлари сайтида умумий миқдори   656 млн сомни тузган камида 72 тендернинг “коррупциялашган лотин харфлари”дан фойдаланилиб яширилганини ҳисоблаб чиққан.

“Коррупциялашган лотин харфлари” — қачондир Россиядаги  Коррупцияга қарши курашиш фондининг асосчиси Алексей Навальний ўз блогида тасвирлаб ёзган коррупциянинг элементларидан бири.

Навальний мазкур услубда топшириқ эгасининг ўзи айтиб қўймаса ёлланма ширкатларнинг давлат харидлари сайтидаги эълонларни излаш тизими орқали топиб бўлмайдиган вазиятни пайдо қилишини ёзган.

Биринчи марта қирғиз тендерларидаги коррупциялашган лотин харфларини  Kloop.kgнинг мухбирлари 2014 йилнинг декабрида аниқлашган. Журналистлар Таълим вазирлиги китоб нашри учун эълон қилган  167 млн сомлик тендерини яширганини аниқлашган.

Материал эълон қилингандан кейин вазирлик тендер эълонини қайта ўзгартириб, ундаги лотин харфларини ўчирган. Шунингдек идорадаги давлат харидлари учун масъул ходимини ишдан бўшатган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева