Иссиқкўл: Балиқчида йўқолган “Чеколаев” кемаси Чолпонотада турибди

1076

Балиқчи шаҳрининг амалдори давлат ҳисобидаги “Инспектор Чеколаев” кемаси  йўқолганини билдиргандан кейин маҳаллий яшовчилар уни излаш ишларини бошлашни талаб қилишган.

28 майда Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ҳамда ўрмон хўжалиги бўйича давлат егнтлиги “Инспектор Чеколаев” кемаси идора балансига ўтказилганини ҳамда ҳозирда Чолпонотада турганини билдирди. Кема давлат мулкида ва браконьерлерни қўлга туширишда, шунингдек кўл остини тозалашда фойдаланилади.

Давлат агентлигининг матбуот котиби  Салайдин Камалдинов Kloop.kgга берган интервьюстда Балиқчи шаҳрининг аҳолиси аввал айтишгани каби “Инспектор Чеколаев” кемаси йўқолмаганини айтди.

“Инспектор Чеколаев” кемаси 2015 йили  Биосфера ҳудудлари дирекциясининг балансидан Республика табиатни муҳофаза қилиш марказининг  (Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича давлат агентлигининг) балансига ўтказилган. Ҳозирда у Чолпонота шаҳрида турибди” , — деди Камалдинов.

У шунингдек кема бир қанча муддат таъмирда бўлганини, чунки 2006 йили яроқсиз бўлиб қолиб, 2014 йилгача Балиқчи шаҳрида турганини таъкидлади.

27 июнда “Турмуш” нашри Балиқчи шаҳрининг турғунлари “Иссиқкўл” биосфера ҳудуди  бош дирекциясининг раҳбариятига мурожаат қилиб, олдин Балиқчида турган кеманинг қаёқда эканлигини аниқлаб беришни талаб қилганликлари ҳақидаги мақола чиққан.

“Турмуш”нинг журналистлари мақолада биосфера ҳудуди дирекциясининг (аввал кема мазкур идора ҳисобида бўлган) етакчилигининг кемани “тополмаётганликларини” айтган сўзларини келтиришган.

“У [кема] сувда фойда келтирар эди. Биз кемани тополмаяпмиз, бўлмаса аллақачон браконьерларга қарши курашиш ишларини олиб борар эдик”, — деб ёзган нашр унинг сўзларини.

“Ярославец” русумидаги кема Россияда ишлаб чиқилган ҳамда Иссиқкўлга 90 йилларнинг бошида олиб келинган. “Инспектор Чеколаев” номи унга Балиқчи шаҳрининг меҳнат кўрсатган табиат ҳимоячисининг исмининг ҳурматига қўйилган.

Муаллиф: Александра Титова