Болаларни зўрлаш учун ўлим жазосини киргизиш тарафдорлари депутатлар уларни қўлламаса митинга чиқишмоқчи

867

Фаол Жениш Молдокматов болаларга нисбатан зўравонлик қилганларга ўлим жазосини киргизишни қўллаганлар бир йил ичида 19 минг имзо тўплаганликларини билдирди. Улар агар парламент тегишли қонун лойиҳасини қабул қилмаса минтинглар ўтказилишини ваъда қилишди. Ҳуқуқ ҳимоячилари тергов давомида адолатсизликлар бўлиши мумкинлигини айтишиб, ўлим жазосини киргизишдан бош тортишни тарғиб қилишмоқда.

Болаларга зўравонлик қилганларни ўлим жазосига тортиш петициясы 2015 йилнинг майтдан бери 19 минг имзо тўплади. Бу ҳақда”Кучли оила  — кучли давлат” харакатининг раиси Жениш Молдокматов билдирди.

У Kloop.kgг яқин вақтларда тарафдорлари билан биргаликда қўл қўйганларнинг сонини 30 минггача етказишни режалаштираётганини айтди.

“Биз парламентга 11 минг имзони топширгандан кейин тўхтаб қолмадик, чунки базабозлик муаммоси долзарблигича қолмоқда. Позициямизни, парламентга талабларимизни мустаҳкамлаш мақсадида қўл тўплашни бундан кейин ҳам давом эттирамиз” , — деди у.

Молдокматов агар депутатлар фаолларнинг мурожаатларига эътибор қилишмаса, унда улар Жогорку Кенеш олдида тинч намойишларни ўтказишларини қўшимча қилди.

Қирғизистон  Конституцияси сайловчиларга қонун ташаббусларини кўтариб чиқиш ҳуқуқларини беради. Унинг79 –бандида халқ ташаббуси учун 10 минг имзо тўплаш етарли экани ёзилган.

Қийноққа солинган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи “Бир Дуйно — Киргизстан” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг етакчиси  Толойкан Исмаилова ўлим жазосининг киргизилишига қарши бўлмоқда.

У Kloop.kg мухбири билан бўлган суҳбатда Қирғизистон “жазо чораларини” қайтаришнинг ўрнига ислоҳотларни амалга ошириши кераклигини билдирди.

“Олий жазога тортилган одамларнинг кўпи жуда қаттиқ қийноқларга солинган. Биз ўтмишга қайтишни эмас, балки реформаларни кутаяпмиз. Суднинг янглишлари, терговнинг хатолари бор. Судья, прокурор, суд ижрочилари қариндош бўлиб чиқувчи  корпоратив-кланлар тизимлари бўлади. Шу боисдан бундай даъватлар хавфли”,  — деди у.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг қошидаги даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимининг етакчиси Айгул Бообекова ўлим жазоси болаларни зўрлаш муаммосини ечмайди деб ҳисоблайди.

“Бу муаммо аксинча, яшириниб, жамиятга ёйилиб кетади” , — деди у.

2016 йилнинг май ойида парламентнинг “Онугуу-Прогресс” фракцияси Қирғизистонда болаларга нисбатан зўрлик кўрсатган одамларга ўлим жазосини киргизишни таклиф қилган.

Депутат Тинчтикбек Шайназаров зрлаганларнигина эмас, болаларни ўлдирганларни ҳам ўлим жазосига тортиш кераклигини билдирган.

2015 йили фаоллар гуруҳи ўлим жазосига киргизилган мораторийни йўққа чиқариш ташаббуси билан чиққан. “Киргиз журтум” жамоат фонди болаларга зўравонлик қилган жиноятчиларни ўлим жазосига тортиш учун ўлканинг жанубида имзо тўплашни таклиф қилишган.

Қирғизистонда ўлим жазоси 2007 йили тўхтатилган, унга киргизилган мораторий эса 1998 йилдан бери ишлаб келади.

Қирғизистонда охирга марта болаларни зўрлаш ҳолати 2016 йилнинг июнида рўйхатга олинган. Унда милиция 10 ёшдаги болани зўрлаб юрганликда шубҳаланиб Сузоқдаги масжид имомини қўлга олган.

Муаллиф: Эльдос Казибеков