Видео: Сингапурга қўнаётган самолёт ёниб кетди

830

“Боинг 777” йўловчилар лайнери 27 июн куни Сингапурнинг Чанги аэропортига тезкор қўнишда ёниб кетди. Самолёт бортида бўлган 222 йўловчи ва 19 нафар экипаж аъзоси жабрланмади.

Сингапурдаги Чанги аэропрпига тезкор қўниш жараёнида Singapore Airlines авиакомпанияси самолёти ёниб кетти. Авиакомпания вакилларининг маълум қилишларича, бунга двигателдаги муаммо сабаб бўлган. 222 йўловчи ва 19 экипаж аъзосидан жабрланганлар йўқ, деб маълум қилди “Би-би-си”.

Маҳаллий The Straits Times нашр маълумотига кўра, 27 июн куни эрталаб Сингапурдан Силанга рейс бўлган.

Самолёт йўловчиларидан бири Ли Би Йининг The Straits Timesга берган интервьюсида, учганидан  икки ёки уч соат ўтиб бензин хидини сезган.

“Биз учувчидан муаммо пайдо бўлгани ва йўлга ёқилғи етмагани сабабли Чанги аэропортига қайтишга тўғри келиши ҳақида хабар олдик”, — дейди у.

Ли сўзларига кўра, самолёт Чанга аэропортига мувафақиятли қўнган, қўнгандан кейин эса учоқнинг ўнг қанотида ёнғин чиққан.

“Ёнғин кучли эди ва биз ўт ўчирувчилар келишидан аввал икки-уч дақиқа кутиб турдик. Хайратланарлиси барча йўловчилар ҳотиржам эди. Экипаж жуда профессионал эди, барчани тинчлантирди”, — дейди у.

Ёнғин аэропорт фавқулотда ҳолатлар хизмати ходимлари томонидан 10 дақиқага қолмай ўчирилган. Кейин автобусда йўловчилар аэропорт терминалига етказилган.

Сингапур премьер-министри Ли Сянь Лун  ўзининг “Фэйсбук”даги саҳифасига ёзишича, мамлакат фуқаролик авиацияси бошқармаси сабабларни ўрганади ва “асл сабабларигача ўрганади”.

Singapore Airlines вакилларининг ўзлари расмий твиттер-аккаунтида ҳукумат билан ҳамкорлик қилишларини ёзишган.

Авиакомпания маълумотига кўра, йўловчилар яқинда Миланга учиб кетишади.

2016 йил марти сўнгида Қозоғистоннинг Bek Air авиакомпаниясининг Fokker 100 йўловчилар самолёти ёниб кетган. Лайнер Қизилорда-Остона рейсини амалга ошираётган бўлган.

Можарога олдинги шассининг ишдан чиқиши сабаб бўлган. Авилайнер бортида 116 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қўниш натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган.

Муаллиф: Айдана Канатбек