Ўш: Милиция йўлда “Рамазон” айтаётган 38 болани қўлга олди  

761

Ўш милицияси 28 июнга ўтар кечаси “рамазон” айтаётган 38 мактаб ўқувчисини қўлга олди. Милиция ҳодимлари болалар ва уларнинг ота-онаси билан суҳбатлар ўтказгач улар қўйиб юборилди.

Ўш йўлларида милиция ходимлари Рамазон ойи муносабати билан  “ё-рамазон” айтиб юрган 38 болани қўлга олган.

Ўш ИИБ матбуот-котиби Замир Сидиковнинг Kloop.kgга айтишича, қўлга олинган болалар беш ёшдан 12 ёшгача бўлган. Унинг сўзларига кўра, болалар ва ўсмирлар милициянинг махсус рейди чоғида қўлга олинган.

“Рамазон ойи бошланганида биз болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Ўсмир кечаси” номланишида ред ўтказганмиз.  Яшовчилар ва хайдовчилар болаларнинг кечаси йўлларда юргани ва “ё-рамазон” айтиб халал бераётганидан тез-тез арзланишган”, — дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, барча болалар мактабларда ўқишади. Қўлга олинганлардан энг каттаси — олтинчи синфда ўқийди.

“Улар кечаси катталарсиз юради, автомобил йўлига чиқиб олишади, айримлари светофорларда турган машиналарга келади. Бехосдан уларни машина уриб юборса ёки ўғирлаб кетишса нима бўлади? Биз “ё-рамазон” айтишни таъқиқламаяпмиз, майли қўни-қўшни ва қариндошлариникида айтаверишсин лекин йўлларда ҳар нарса бўлиши мумкин”, — дейди у.

Қўлга олинганлар “Балоғатга етмаганларнинг адаптация ва реабилитация маркази”га юборилган ва “суҳбат ўтказиш” учун уларнинг ота-онаси чақирилган.

“Кейин бундай қилиш керакмаслиги тўғрисида профилактик ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Улардан кейин бундай ҳоллар такрорланмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш тушунтириш хати олинди. Кейин барчасини қўйиб юбордик”, — дейди у.

Kloop.kg таҳририяти ҳозирча изоҳ олиш учун болалар ва уларнинг ота-оналари билан боғлана олмади.

Муаллиф: Айдана Канатбек