18 июнда қўлга олинган Сузоқ районидаги масжиднинг имоми ўн ёшдаги болани зрлаб юрганликда айбланмоқда. “Бир Дуйно Киргизстан”нинг ҳуқуқ ҳимоячилари ҳуқуқ тартибот органларидан адолатли текширувни талаб қилишмоқда.
21 июнда “Бир Дуйно Киргизстан” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти мурожаат эълон қилиб, унда Бош прокуратурадан имом тарафидан зўрланган болаларнинг ишларини алоҳида назоратга олишини илтимос қилди.
Мурожаатга ўн ёшдаги боланинг онаси қишлоқ масжидининг 58 ёшдаги имоми ўғлини икки ойдан бери зўрлаб келганини билдирган Жалолобод вилоятининг Сузоқ районидаги воқеа сабаб бўлди.
У “Азаттык” радиосига берган интервьюсида имом боласини пичоқ билан қўрқитганини билдирган.
“Алдаб 50 сомдан пул ҳам бериб қўяр экан. Айтма, ўлдириб қўяман деб қўрқитаркан. Шунақа қилиб юрганини биров кўриб қолиб, эримга айтибди. Отаси эса “энди қўшнилар эшитса уят, майли, бости-бости қиламиз” деганда, мен кўнмай милицияга бердим», — деган у.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Толойкан Исмаилова давлат диний ўқув жойларининг фаолиятларини назорат қилиш учун тадбирларни кўриши керак деб ҳисоблайди.
“[…] Бу радикал исломнинг таъсири […] Биз исломга қарши курашиш керак деб айтмаяпмиз, биз радикал исломлашиш қирғиз жамиятини қоплаб олди демоқдамиз, айниқса қишлоқларда. Мадраса каби ёпиқ таълим идораларида билимсиз одамларгина эмас, фанатизм кайфиятидаги одамлар ҳам ишлашади […]”, — деди у.
Исмаилованинг айтишича, қонунбузар диний ходимлар “жазоланмай” қолмоқда. У болаларга нисабатан жинсий зўравонлик ҳолатлари кўпаяётганини, одамлар эса суд адолатига етиш имтиёзларига эга эмасликларини қўшимча қилди.
Қирғизистон Мусулмонлар дин бошқармасидан бу борада изоҳ беришни исташмади. Муфтийнинг ўринбосари Акимжан Эргешов Kloop.kgга ҳодиса бўйича ҳеч нарса айтмаслигини билдирди.
“Сузоқда бўлган воқеа бўйича ҳеч нарса айтмайман, тергов давом этмоқда ва ҳозирча ҳеч нарса далилланмади” , — деди у.
18 июнда Сузоқ милицияси имомга қарши жиноят ишини қўзғаган, бироқ ҳозирча тергов натижалари номаълум. Сузоқ район ички ишлар бошқармасининг раҳбари Нурбек Жанибеков Kloop.kgга зўрлаш факти аниқланганини айтди.
“Тиббий экспертиза боланинг зўрланганини тасдиқлади. Сузоқ район ИИБси жиноят ишини қўзғаган ва ҳозирда тергов олиб борилмоқда. Шу боисдан бошқа ҳеч нарса айта олмайман” , — деди у.
Муаллиф: Александра Титова