Қирғизистон Мудофа ишлари бўйича давлат қўмитасининг расмий сайти 22 июнда очилмади. Янгиликлар билан саҳифа ўрнига унда мусиқа билан давом этувчи бузилгани тўғрисида ёзув тасвирланади.
Қирғизистон Мудофа ишлари бўйича давлат қўмитасининг расмий сайти 22 июнга ўтар кечаси бузилган. Саҳифа очилганида янгиликлар ўрнига ўзини h0rcux деб атаови хаккердан хабар пайдо бўлади.
“Салом, админ, кечир, сенинг сайтинг мен томондан бузилди. Лекин ташвишланма сенинг маълумотлар базанг хавфсиз. Сен сайт тузишга пул тўладинг бироқ натижаси ёмон. Илтимос мамлакат ва халқ учун ишла, пул учун эмас. Илтимос ўз тизимингни ҳимоя қил”, — дейилади ингилиз тилида ёзилган ёзувда.
Маълумотга асосан, сайт Yogacardelink номли хаккерлар гуруҳи ва индонезиялик дастурчилар томонидан бузилган.
Ахборот хавфсизлиги маркази (АХМ) раҳбари Влад Ткачёвга кўра, давлат тизимлари сайтлари етарли даражада ҳимояланмаган ва шунинг учун улар киберҳужумларга учраши осон бўлади.
Унинг фикрича, хаккерлар маълум бир мақсадни кўзламаган фақат ўзларининг кучини синаб кўрмоқчи бўлган.
“Жиноятчилар томонидан бузилган сайтда идорага қарши ҳеч қандай тахдид, хеч қандай чақирув йўқ ва ахборот маълумотидан келиб чиқилса, бу ростдан ҳам жиноятчилар ёки гуруҳ томонидан ўз кучларини синаб кўриш ёки хаккерлар базмларида ўз рейтингини ошириш учун қилинган”, — дейди у.
Дастурчининг қўшимча қилишича, сайт эгалари доимий тарзда саҳифаларини янгилаши ва жиноятчилар томонидан ҳужумлардан қочиш учун уларни кузатиб туриши керак.
“Қирғизистоннинг 25 фоиздан ортиқ сайтлари заиф. Бузиш харакатларини озайтириш учун биринчи навбатда сайтни доимий тарзда кузатиб туриш ва доимо янгилашларни ўрнатиш керак бўлади”, — дейди у.
Мудофа ишлари бўйича давлат қўмитаси матбуот-хизматидан Kloop.kgга айтишларича, улар сайт бузилганини билишмаган. Кейинроқ улар мутахассислар муаммони бартараф қилиш ишларини бошлаганини маълум қилишди.
Бу каби ҳол 2012 йили май ойида бўлган. Унда идора сайтини эронлик хакерлар гуруҳи бузган. Ўшанда идора сайтида “ “Кокаин” командаси томонидан бузилди” деган ёзув пайдо бўлган.
Муаллиф: Александра Титова