Хориждан молиялаштирилувчи ОАВни чеклашни парламент биринчи ўқишда маъқуллади

854

Жўғўрқу Кенеш депутатлари ОАВни хориждан молиялаштирилишини 20 фоизгача чекловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

ҚСДП ва “Республика — Ата-Журт” фракцияси депутатларининг қонун лойиҳаси 22 июн куни биринчи ўқиши бўлиб ўтти — молиялаштиришни чеклаш ва оммавий ахборот воситаларига эга бўлишга 79 депутат овоз берди.

Ҳужжат оммавий ахборот воситаларининг хориждан молиялаштирилишини бир йиллик бюджетини 20 фоизгача чеклайди ва хорижликларга ОАВ таъсис этиш ва унга эгалик қилишни ман қилади.

“Хорижлик юридик шахслар, бошқа давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар шунингдек, бошқа давлат фуқаролигига эга бўлган Қирғизистон Республикаси фуқаролари [ОАВ] таъсисчиси бўлолмайди”, — дейилади қонун лойиҳасининг бешинчи моддасида.

Айни пайтда, сиёсатчилар ва юридик шахсларга оммавий ахборот воситаларини очишга рухсат берилади. Мослаштириш жадвалига асосан, тузатишлар телевидения, радио, газета ва онлайн-нашрларни ҳисобга олганда барча оммавий ахборот воситаларига тааллуқли бўлади.

Лойиҳа ташаббускорлари, бу Қозоғистон, Россия, АҚШ, Франция ва Японияда бўлгани каби Қирғизистонда “ахборот хавфсизлигини ростлаш” учун қонунни қабул қилиш керак деб ҳисоблашади.

“ОАВ тўғрисидаги қонунда ҳорижлик таъсисчилар учун чеклов қўйилмаган, бироқ бошқа ҳар қандай давлат ҳеч бўлмаганда давлатнинг суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилишдан келиб чиқувчи минимал шароит ва чекловларни белгилайди”, — деб ёзишади депутатлар асос-справкасида.

Риспаев: Қонун лойиҳаси ўзгартирилади

ОАВ тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 2016 йил 13 май куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳужжат ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари, журналистлар ва юристлар томонидан танқидларни келтириб чиқарди.

Журналистлар 16 июн куни Оқ уй олдига митингга чиқишди ва ўша куниёқ лойиҳани қайтариб олиш талаби билан қонун ташаббускорлари билан учрашишди.

Қонун лойиҳаси ташаббускори,  депутат Кожобек Риспаев танқидлардан кейин ҳужжат матнини ўзгартишга ваъда берди.

Қонун лойиҳасининг янги таҳририга мувофиқ, телекомпания таъсисчиси бўлиб фақат Қирғизистон фуқаролари ёки камида 65 фоиз акция ёки қисми қирғизистонликларга тегишли бўлган компаниялар бўла олади.

Аввалроқ Риспаев Kloop.kgга берган интервюсида,  оммавий ахборот воситалари фаолиятини ростлаш керак эканини айтганди.

“ОАВ тўғрисидаги бу қонун Қирғизистонда анчадан буён осилиб ётибди. Уни олдинроқ қабул қилиш керак эди. Ҳеч ким ишлашни тақиқламаяпти. Бу фақат бир қисми бўлади. Бу дунё амалиётидан олинди, бундай қонун Япония, Швейцария ва Австралияда бор, улар молиялаштириш қисмини 25 фоиз, 30 фоизга чеклашади”, — деди у.

“Сўз эркинлигига чеклов”

Юрист Наргиза Абдраимова, лойиҳа ташаббускорлари ОАВни ушлаб туриши мумкин бўлган шахслар доирасини “максимал даражада қисмоқда”, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, қонуннинг қабул қилинишини конституция томонидан кафолатланган сўз эркинлиги ва матбуот  ҳуқуқини чеклаш сифатида баҳолаш мумкин.

“Малиялаштириш — бу жуда кенг жараён ва бунинг ортида нафақт грантларни балки займ ва кредитларни ҳам тушуниш керак.  Демак, ОАВ бизнинг тижорат банкларидан кредит ҳам ололмайди негаки кўплаб тижорат банклари хорижликлар иштироки биландир”, — деб ҳисоблайди у.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунованинг айтишича, лойиҳа мустақил ОАВга қарши йўналтирилган.

“Давлат бюджетининг озлиги, тақчиллигида биз кўплаб ОАВни йўқотишимиз мумкин. […] Биз улар [ОАВ] қаерга кетишини биламиз — бу тўлаш имконига эга бўлган олигархлар. Бу яна биз жамоатчиликники қилишга ҳаракат қилаётган мустақил ОАВни қисишдир”, — дейди у.

Сиёсатшунос Тамерлан Ибраимов  қонун лойиҳасида “концептуал тахдид” бор деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ҳукумат хаётнинг барча соҳаларини назорат қилмоқчи бўлаяпти.

“Давлат доимо ахборотга монополя ўрнатмоқчи бўлади ва доимо ўтириб, бошқаришни ва муаммоларни ҳал қилиш — жамоатчилик имкони борича оз ричагларга эга бўлиши учун қандайдир тугмаларни  эзмоқчи ва қандайдир ипларни тортмоқчи бўлади”, — дейди у.

Муаллифлар: Элдияр Арикбаев, Анна Капушенко, Айжамал Мураталиева