Маданият министрининг собиқ ўринбосари Чакиев қамоқдан чиқди

731

Олий суд маданият минстрининг собиқ ўринбосари Максат Чакиевни “ҳужжатларни сохталаштириш” моддаси бўйича оқлади. Бироқ “пора бергани” учун унга 500 минг сом жарима солди.

Маданият министрининг аввалги ўринбосари Максат Чакиевнинг иши бўйича суд йиғини 21 июнда бўлди. Олий суд Чакиевни оқлаб, “жиноят аломатининг йўқлиги” сабаб қамоқдан озод қилди.

Амалдор ҳужжатларни сохталаштириш ва пора беришда айбланган — тергов маълумоти бўйича, 2014 йилнинг июлида Чакиев хорижий фуқарога Туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзосининг сохта гувоҳномасини берган, шундан кейин коррупцияга қарши курашиш бўлимининг ходимларини сотиб олишга харакат қилган.

Амалдорнинг оқловчиси  Таалайбек Курманалиев Kloop.kgга берган интервьюсида сохталаштиргани айтилиб, Чакиев айбланаётган хужжат унинг эгасига ҳеч қандай ҳуқуқ бермаслигини, шунинг учун бу бўйича судлаш мумкинмаслигини билдирди.

“350-бандда қандайдир бир ҳуқуқ берувчи ёки вазифалардан бўшатувчи расмий ҳужжатни сохталаштириш учун жазоланади. Жамоатчилик кенгаш эса ҳеч қандай ҳуқуқ бермайди ҳамда амаллардан бўшатмайди”, — деди оқловчи.

Суд қарорига кўра, Чакиев биргина “катта миқдорда пора бериш” моддаси бўйича айбдор деб топилди. Унга 500 минг сом жарима солиниб, қамоқдан бўшатилди.

Адвокатнинг айтишича, жазо белгилашда амалдорнинг салбий ҳусусиятларга эга бўлмаганлиги ҳам ёдга олинган.

Ҳуқуқ тартибот органлари Чакиевни 2015 йилнинг майида қўлга олишган. ИИМнинг маълумоти бўйича, Чакиев Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош бошқармаликнинг ходимларига 92 минг сом миқдордаги пора таклиф қилган.

Қўлга олинган вақтда Чакиев Маданият минстрининг қошидаги Туризм департаментининг раҳбари хизматида минстрнинг ўринбосари мансабида ишлаётган бўлган. Шунингдек у Бутун жаҳон кўчманлар ўйинларини  ташкил қилиш ва ўтказишга масъул бўлган.

2016 йилнинг январида Бишкекнинг Биринчи май район суди унга нисбатан қаттиқ режимдаги қамоққа олти йилга озодлигидан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева