"Акчабар”: 656 млн сомга яширин тендерлар тўғрисида текширув

909

Қирғизистоннинг давлат хариди расмий сайтида “коррупция лотинлари”дан фойдаланиш орқали бир йилдан оз вақт ичида камида 72 тендер яширилган.

Харид қилишда порахўрликни йўқ қилиш қоидалари ва бунинг учун ташкил қилинган сайтни турли йўллар билан айланиб ўтишга харакат қилишмоқда.

Мақоланинг асли “Акчабар” сайтида эълон қилинган. Нашр муаллифи: Елизавета Кузнецова.

“Акчабар” томонидан сўралган сотиб олувчи компаниялар ходимларининг барчаси клавиатураларни ўзгартириш билан қийин манипуляцияни оддий тўғри келиш билан тушунтиришади ва уларнинг лотини қидирув орқали топиш мумкин эмаслигига санъаткорона хайрон бўлишади.

Тахририят томонидан топилган яширин тендерларнинг умумий ҳисоби 656 млн сомни тузади. Ўш шаҳри ИИБнинг энг йирик тендерини Молия министрлиги қошидаги Давлат хариди департаментига мурожаатдан сўнг бекор қилишга эришилди. Порахўрлик ўрин олган бошқа тендерлар тўғрисида “Акчабар” материалида танишасиз.

“КОРРУПЦИЯ ЛОТИНЛАРИ” –МАХСУЛОТ ВА ХИЗМАТЛАР СОТИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЭЪЛОНЛАРДА КРИЛЛ ХАРФЛАРИНИ АТАЙИН УЛАРГА ВИЗУАЛ ТАРЗДА ЎХШАШ ЛОТИН ХАРФЛАРИГА АЛМАШТИРИШ ШУНДАЙ ДЕБ АТАЛАДИ

Қоидага биноан “коррупция лотинлари” давлат бюртмасини “ўз” пудратчиси бажариши учун амалдорлар томонидан фойдаланилади. Амалдор: а, е, о, у, с, к, т, В, М, Н  каби лотинча ва криллда бир бирига ўхшаш харфларни сўзларда алмаштириш орқали амалдор  сўровни давлат хариди сайтига жойлаштиради. Шундан сўнг сайтдан унинг номланишида қайси харфлар ўзгартирилганини билган пудратчигина бу харидни топиши мумкин.

Шунингдек бундай амалиёт қиймати атайлаб оширилган харидларни яшириш учун ҳам қўлланилади.

“Коррупция лотинлари”  кўпдан бери Россияда қўлланилади. Қирғизистонда давлат хариди сайтида яширин тендерларнинг мавжудлигини  Kloop.kg  онлайн-нашри журналистлари биринчилардан бўлиб топган.

Таҳририят 2015 йилнинг 10 декабр куни Таълим ва фан министрлиги ходимлари томонидан ўқув китобларини нашр қилишга икки тендерни яширган бўлишлари мумкинлиги тўғрисида текширувни чоп қилган. Бу ҳаридлар бўйича умумий маблағ 167 млн сомни ташкил қилган.

Тергов нашр қилингач харидга масъул мутахассис лавозимидан четлатилди, лотин харфлари эса криллчага ўзгартирилган.

Қандай топиш мумкин

“Акчабар” моливий портали давлат хариди сайтида “коррупция лотинлари”дан фойдаланиш тўғрисида ўз текширувини олиб борган.  Айрим харфларини лотинчага ўзгартириб мустақил тарзда бу каби эълонларни топиш жуда қийин.

Оддий одамга бу каби бир нечта тендерлар тўғри келиши мумкин, лекин ҳаммаси эмас.

Дастурчи Бакит Тургумбаев  “Акчабар” журналистларига сўнги йил –2015 йил июлидан лотин харфлари бўлган барча эълонларни  топишга ёрдам берган. Улар жами 656 млн сомлик 72 эълон бўлиб чиқди.

Тендерларнинг биринчи қисми (50 ариза)ни эълон қилиш муддати – 2015 йил июнидан 2016 йил майига қадар. Яширилган харидларнинг умумий сони 212 млн 653 минг 583,18 сомни тузди.

Иккинчиси қисқа муддатни қамраб олган – 25 майдан 9 июнгача. Бу кунларга маълумотларни қўшимча тарзда олиш зарур бўлди.  Ва бехуда бўлмади. Тергов чоғида 2 хафта ичида давлат хариди сайтига жами 443 млн 343 минг 47,17 сомлик 22 тендер жойлангани маълум бўлди.

Бу маблағга бекор қилинган икки тендер ҳам кирган. Биринчиси, Ўш шаҳри Ички ишлар бошқармаси аризаси бўйича 431 млн 704 минг сомга 12 қаватли уйнинг қурилишига. Уни “Акчабар” нашридан сўнг бекор қилишган.

Иккинчи тендер “Алтин-Кул” депутатлар пансионатига чойшаб, маиший ва офис техникаси, идиш-товоқ харид қилинишига бўлган. Уни номаълум сабабларга кўра бекор қилишди лекин тендернинг “коррупция лотинлари”дан фойдаланиш билан эълон қилингани фактлигича қолади.

Бекор қилинган икки тендер ҳисобга олинмаганида яширилган харидларнинг умумий маблағи 222 млн 479 минг  680,35 сомни тузади. Уларнинг 4 нафари Бишкек шаҳри Свердлов тумани билим бериш марказига тегишли. Марказ яширин тендерлар орқали  2 млн 63 минг 608,17 сомга мусиқа аппаратлари, идора мебели, озиқ-овқат махсулотлари ва кондиционерлар олмоқчи.