Талас вилоятида сел икки кўприкни ювиб кетди

1065

16 июнда сел тошқини Талас вилоятининг Кенг-Орол, Урмарал ҳамда Қизил-Сой қишлоқларидаги йўлларни ювиб, икки кўприкни бузиб кетди. Яна ўн кўприк хавфли вазиятда.

Сел Талас вилоятида 16 июнь тунида  бўлиб, тўрт қишлоқни боғлаб турган икки кўприкни тўлиғи билан вайрон қилган.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлиги (ФҲМ) табиий фалокат сўнги уч кундан бери тўхтамай ёққан ёмғир сабаб бўлганини билдирди. ФҲМнинг маълумотига кўра, сел уч қишлоқни қоплаган : Кен-Орол, Урмарал ҳамда Қизил-Сой.

ФҲМнинг Талас вилоятидаги бош ваколатхонасинг ўринбосари  Талант Качиев Kloop.kgга яна ўн кўприк ҳавфли ҳолатда эканини билдирди. Унинг айтишича, қутқарувчилар ҳудудда кўприкларни мустаҳкамлаш бўйича таъмир ишларини олиб боришмоқда.

001 002 003  Качиевнинг айтишича, Қизил-Сойдаги кўприк ботқоқ ҳамда тош оқимларига кўп дучор бўлганидан, ҳудудаги транспорт харакати вақтинчалик тўхтатилди.

004 005 006

Талас вилоятининг яшовчиси Ўмурзақ Абдисамат уулу Kloop.kgга берган  интервьюсида сел оқибатида йўлларда икки километрга чўзилган автомбил тиқини пайдо бўлганини билдирди. Унинг айтишича, ҳайдовчилар тиқинда тўрт соатга яқин туришган.

Sel_Talas_5

ФҲМнинг маълумоти бўйича, уйлар зиён кўрмаган, бироқ бундай хавфни Киров сув омбори юзага келтириш мумкин  — ундаги сувнинг кўлами 446 миллион куб метргача кўтарилиб кетган.

Муаллиф: Азамат Каработоев

Сурат ва видео: Азамат Рискулов ҳамда Абдисамат уулу Ўмүрзақ