Пресс-релиз: Ахматбек Келдибеков Kloop.kg таҳририяти билан боғланмаган

893

“Интер”  ахборот агентлиги 17 июн куни собиқ депутат Ахматбек Келдибеков билан видеоинтервьюни эълон қилди. Унда Келдибеков “Буларнинг барчасини айтган Kloop.kgдаги бола билан боғланганини” таъкидлайди.

“Буларнинг барчасини айтган” деганда Ахматбек Келдибеков 16 июн куни кечки пайт  “Бешинчи каналда”  Kloop.kg бош редактори Элдияр Арикбаев нашриёт журналистлари қандай қилиб собиқ амалдорлар ва улар яқинларининг Болгариядаги компанияларини топганини тушунтирган материални назарда тутган бўлса керак.

Иқтибос 1:

«Мен Kloop.kgдеги кечеки айтып аткан балага телефон чалып айттым: “Ай, сен ошол кыйын болуп компьютерден көрсөтүп айтып атасын, бул компьютерди жаш бала деле ачып алат, бул жерде секретный эч нерсе жок. Ошо капитал, фирманын капиталы канча турат”, десем, жүз лев деди», — дейди Келдибеков видеода.

Иқтибос таржимаси:

“Мен кеча буларнинг барчасини айтган Kloop.kgдаги йигитга қўнғироқ қилдим ва: “Эй сен шундақа зўр боламисан, компьтерда хамма нарсани кўрсатасан, буни ҳатто ёш бола ҳам қила олади, бу ерда сирли ҳеч нарса йўқ, менга айтчи бу компаниянинг капитали қанча экан” У 100 лев деб жавоб берди”.

Иқтибос 2:

«Мен ошол жигитке айттым: “Көрдүңбү, ошол жерде турат, бир машина эмес, бир мотоциклы бар бекен” десем, эчтеке жок дейт. А отчётность нулевой, бул фирма иштетебейт, бул виза үчүн, башка ошо бала-чаканы окутуш үчүн алынган нерсе десем, да байке, эч кандай экономический мындай иш-чара болбой, ноль деп турат деп өзү айтып атат. А каяктан алдын 500-дү десем, булар өздөрү токуп айтты, мен эч кандай тиешем жок деди»

Иқтибос таржимаси:

“Мен ўша йигитга айттим: “Кўрдингми у ерда бир машина эмас, бир мотоцикл бормикан десам, у йўқ деди.  Хисобот эса нулевой, бу фирма ишламайди, бу виза олиш ва болаларни ўқитиш учун олинган нарса десам, “ҳа ака ҳеч қандай иқтисодий фаолият йўқ экан, ҳаммаси ноль”, деяпти.  500ни қаердан олдинг деса, булар ўзлари тўқиб айтишган, менинг хеч қандай алоқам йўқ дейди”

Kloop.kg таҳририяти бир неча бор Ахматбек Келдибеков билан унинг адвокати ва ёрдамчиси орқали боғланишга ҳаракат қилди бироқ, у ҳам унинг аёли Аида Токтоматовадан ҳам изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ахматбек Келдибековнинг ўзи эса на Kloop.kg бош редактори Элдияр Арикбаев ва на штатдаги ходимларнинг бири билан боғланган.

Kloop.kg тахририяти Ахматбека Келдибековнинг  Kloop.kg бош редактори билан гаплашгани тўғрисидаги сўзларига хайрон бўлди негаки ҳеч қандай сухбат бўлмаган.

ОАВларида гўёки Ахматбек Келдибеков оиласига тегишли “500 машина ва Европадаги логистик фирма” тўғрисида гапирганда, Kloop.kg бундай ахборотга эга эмас ва уни чоп этмаган ҳамда тегишли далиллар ва тасдиқловчи юридик ҳужжатларсиз унинг ҳақиқийлиги тўғрисида гапира олмайди.

Kloop.kg бош мухаррири Элдияр Аркбаев “Бешинчи канал”га берган интервьюсида ҳам нашриёт  “500 машина ва Европадаги логистик фирма” тўғрисида маълумотга эга эмаслигини айтган.

Kloop.kg тахририятида мавжуд бўлган барча маълумот 17 июн куни нашриёт сайтида эълон қилинган ва Болгариядаги очиқ манбалардан олинган тегишли хужжатлар билан берилди.

Ахматбек Келдибеков хотинининг Болгариядаги компанияси тўғрисидаги материал билан қуйидаги силка орқали танишишингиз мумкин: http://kloop.kg/blog/2016/06/17/bolgarskoe-dose-chast-2-kak-zhena-keldibekova-kupila-zemlyu-na-chernom-more-kogda-muzha-obvinili-v-korruptsii/

Хурматли ўқувчилар ва журналистлар агарда сизда Келдибековлар ёки бошқа амалдорларнинг Қирғизистон ташқарисидаги мулки ёки бизнеси тўғрисида бирон бир маълумот бўлса илтимос биз билан eldiyar@kloop.kg манзили орқали боғланинг.

Агарда сиз биз билан тадқиқот ўтказмоқчи бўлсангиз Kloop.kg  саҳифасининг ўнг томонидаги форма орқали ўз мавзуйингизни юборинг.