Баткенда гилос мавсуми: Мўл ҳосил нархларнинг тушишига сабаб бўлди

1390

 Иссиқ об-ҳаво сабабли бу йил Қирғизистоннинг жанубида гилос мавсусми аввалги йилга нисбатан эрта бошланди. Мўл ҳосил эса нархларнинг пасайишига сабаб бўлди — боғбонлар бу йили гилосни бир ярим баробарга арзон сотишди.

Одатда Баткен вилоятида гилос узиш мавсуми июннинг ўртасидан бошланади. 2016 йилдаги иссиқ ҳаво ҳосилнинг пишишини тезлатиб, гилос мавсуми деярлик бир ой эрта бошланган.

DSC_1072-1

Лекин, эрта пишган хосил доим ҳам боғбоннинг қувончига сабаб бўлавермайди. Ҳосилнинг кўплигидан бу йил гилос нархлари бир ярим баробарга пасайиб кетган.

Боғбонлар 2015 йили гилоснинг килограммини  220-250 сомдан сотишган, бу йил эса гилос баҳоси килограммига  120 сомдан 150 сомгача бўлди.

DSC_1038-1

Баткен вилоятининг  Кок-Талаа қишлоғининг яшовчиси  Гулмира Асанова масум яхши, хосил мўл бўлганини айтди.

“Мавсум — яхши, бироқ ўтган йилдагига нисбатан архонроқ сотаяпмиз. Ўшанда ҳосил оз бўлган  — 10 туп дарахтдан бўлгани 50 килограмм гилос олиб, уни 250 сомдан сотганман, бу йил эса 160 килограмм олиб, 120 сомдан сотаяпман”, — деди у.

cherry_batken_main-1068x601

Уч-Қўрғон қишлоғининг яшовчиси Жанона Абдурахманова ҳам бу йилги ҳосилдан рози. Ўтган йили у юз дарахтдан 500-600 килограмм гилос олган, бу йилги мавсумда эса унинг ҳосили бир ярим тоннадан ошди.

DSC_1051-1

Баткен вилоятидаги гилос Қирғизистоннинг ичидагина сотилмайди — савдогарлар уни Россияга жўнатишади. Уч қўрғонлик савдогар  Хидиятилло Ибрагимов ўн йилдан бери гилос  экспорти билан шуғулланади.

“Биз гилосни Москвага, Новосибирскга, Санкт-Петербургга сотамиз. Евроосиё иттифоқига кирганлигимиздан аввалгидек солиқларни тўламаймиз, шунинг учун мен бир юк машинасидан миллион рублгача олишим мумкин” , — дейди Ибрагимов.

1 2

Боғбонлар хосилнинг кўп эканлигига қарамай, уларни бу йилги гилоснинг сифатидан ичлари чиқмаганини таъкидлашди  — майнинг иккинчи ярмидаги узоқ муддатли ёмғир ҳосил сифатини бузган.

DSC_1037-1

Бу йил биз 200 килограмм гилос уздик, уларнинг 40и сотишга ярамайдиган бўлиб қолган” , — деди Уч-Қўрғон қишлоғининг яшовчиси Шахбоз Арипов.

Автор: Сайёдбек Нусратуллаев