Россия: Орландода вафот этганларни хотирлашга чиққанлар жаримага тортилади

898

Москва полицияси Орландода ўлганларнинг хотирасини ёд этиш учун Америка элчихонаси дарвозаси олдига келган икки ёш одамни қўлга олди. Қўлга олинганлар жаримага тортилиши ёки “оммавий тадбирларни ўтказиш тартибини бузиш” бўйича хибс қилиниши мумкин.

Америка элчихонаси олдида Орландода қурбон бўлганлар хотирасини ёдга олмоқчи бўлган икки ёш йигит “оммавий тадбирларни ўтказиш тартибини бузишда” айбланмоқда.

Улар жарима тўлашлари ёки ўн кунга маъмурий қамоққа олинишлари мумкин.

Ислам Абдуллабеков ва Феликс Глюкманни Москва полицияси 13 июн куни, “Севги ғолиб келади” деб ёзилган плакат билан дипломатик миссия дарвозалари ёнида турганларида қўлга олган. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг рус ҳизмати маълум қилади.

“Глюкман ва Абдуллабеков Love wins (Севги ғолиб бўлади) деб ёзилган плакатни элчихона олдига қўйишган […] Деярли дархол, йигитлар олдига полиция ходимлари келган ва уларни Пресненск туман ИИБга олиб кетган. Қўлга олинганлар у ерда уч соат сақланган, уларга намойиш ўтказиш тартибини бузиш тўғрисида протокол тузилган”, — деб ёзади нашриёт.

“Озодлик” радиоси маълумотига кўра, ёш йигитлар намойиш ўтказгани эмас, ўз хамдардлигини билдиргани келган.

“Бизга фақат у ерга келиб гул қўйиш мухим эди, бу ерда ҳеч қандай қаҳрамонлик йўқ. Бу ишни қандайдир қилиб тўхтатишдан полициянинг ўзи манфаатдор бўлади негаки, “Севги ғолиб бўлади” деган ёзувли плакат учун судлаш – “Кафка”дан  бир нарсадир”, — деб келтиради Глюкман сўзларини нашриёт.

Amnesty International ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг Россия вакиллиги директори Сергей Никитинга кўра,  полиция харакатлари фуқароларнинг фикр билдириш ва тинчлик йиғинлари ўтказиш ҳуқуқларини бузади.

“Бу фикр билдириш эркинлиги ва тинчлик йиғинлари ўтказиш ҳуқуқларинининг қўпол тарзда бузилишидир ҳамда фожеавий вазият  сабабли элчихонага келганларнинг қўлга олинганини ҳисобга олганда янада киноялидир. Бу вазият — инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишдангина эмас, фожеа олдида инсоний кўнгил сўраш устидан ғолиб бўлувчи гомофобия кўринишига киноядир”, — дейди у.

Орландо гей-клубидаги отишма

Американинг Флорида штати Орландо шаҳридаги ҳужум 12 июн куни рўй берди — яшовчилардан бири 300 одам бўлган “Pulse”  гей-клубида ўқ узган. Натижада 50 одам вафот этти яна 53 нафари яраланди. АҚШ ҳукумат ҳужумни террор ҳаракати сифатида бахолади.

Ҳужум қилган одам   Флоридада яшаган ва G4S соқчилик компаниясида ишлаган АҚШнинг 29 ёшли фуқароси  Омар Саддики Матин бўлган. Америка ОАВлари террор хужумини 2001 йил 11 сенябрдаги террор хужумидан кейинги энг катта террор хужуми деб атаган.

АҚШ президенти Барак Обама 16 июнгача расман аза деб эълон қилди.  У барча штатларда байроқларни тушуришга буйруқ берди ва демократлар партиясидан номзод Хиллари Клинтонни қўллаб сайлов олди митингига боришдан бош тортди.

Дунё етакчилари вафот этганлар оиласига таъзия билдиришди ва одамларнинг оммавий тарзда ўлдирилишини қоралашди. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев  Обамага таъзия билдирди ва “ноинсоний” хамда “даҳшатли террор ҳаракатини” қоралашини айтди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева