Жалол-Ободдаги уйларнинг бузилиши: Ҳукумат тўққиз оилага компенсация тўламайди

960

Жалол-Обод мэрияси Ленин кўчасини кенгайтириш учун 38 ҳовли ҳамда уйларни бузмоқда. Ҳукумат уйлари “ноқонуний” қурилганлиги боис тўққиз оилага компенсация тўламайди.

Муниципал хизматларнинг ходимлари Жалол-Ободнинг Ленин кўчасидаги уйларни 3 июнда буза бошлаган. Шаҳар етакчиси  Салайдин Авазов Kloop.kgга шаҳар ҳукумати бундай қарорни кўчани 500 метрга кенгайтириш учун 2010 йили қабул қилганини билдирди.

snos-domov_JA_4-min-1068x600

Режа бўйича, шаҳар ҳукумати йўл бўйларидаги сим ёғочларни, 38 ҳовлини ва уй жойларни бузиб, уларнинг эгаларига компенсация тўлаб беради. Бироқ Авазовнинг айтишича, уларнинг ичидан тўққиз оила компенсация ололмайди.

“Улар мэрия пул тўлаб бермаслик учун турли сабабларни ўйлаб топишмоқда деб ўйлашяпти, бироқ биз ҳужжатларини қараб чиққанимизда уларнинг ноқонуний қурилишлар экани аниқланди — уларнинг уйлари муниципал ерга қурилган”, — деди у.

snos-domov_JA_2-min-1068x601

Шаҳарликлардан бири Мавлян Саипов Kloop.kgга берган суҳбатида умр бўйи Ленин кўчасида жойлашган уйда яшаб келганини ва унинг таъқиқланган ерга қурилганини билмаганлигини айтди. У мэрия уйни бузиш ишларини унинг розилигисиз бошлаганини қўшимча қилди.

“Улар келибоқ менинг уйимни эртасига буза бошлашди. Менинг қўлимда розилигим ҳақида ҳеч қандай ҳужжат ҳам йўқ. Улар уни ернинг муниципалитетга тегишли эканлиги билан изоҳлашди. Бироқ мен бу ерда умрбод яшаб келаяпман. Унинг қандай қилиб муниципал бўлиши мумкинлигини тушунолмаяпман” , — деди у.

snos-domov_JA_5-min-1068x601

“Бир Дуйно — Киргизстан” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг ходими Гулгааки Мамасалиева ҳукумат қонунни бузди деб ҳисоблайди, чунки улар компенсация миқдорини келишишмаган ҳамда яшовчилар билан шартнома тузишмаган.

“Сурдиришнинг этапи бўйича фуқаролар баҳога маъқул бўлганда келишим тузилиб, икки томонлама қўл қўйилиши керак эди. Сўнгра шаҳар ҳукумати бузилувчи ҳовли эгаларининг ҳисобига пул ўтказиб берган сўнггина сурдириши керак эди. Бу ерда эса келишим ҳам йўқ, пул ҳам йўқ”, — дейди у.

Бунга қадар уйларнинг эгалари маҳаллий ҳукуматнинг харакатларига қарши норозиликларини билдиришган  — улар расмий мурожаат ёзишган, бироқ мэриядан Kloop.kgга аҳолидан шикоят бўлмаганини айтишди.

Мэриянинг маълумотига кўра, компенсация миқдори бир квадрат метр учун 1000 сомни ташкил қилади.

snos-domov_JA_1-min-1068x600

“Адолат” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг юристи  Равшанбек Абдуллаев Kloop.kgга мэрия уйларни бузиш ишларини аҳолининг норозиликларига қарамай бошлаганини айтди.

“Ҳозиргача яшовчиларнинг ҳеч кими компенсация олишмаган. Пул тўлаб бермай туриб уйларни бузиш ноқонуний”  — деди у.

Муаллиф: Дастан Умоттегин