Видео: Ўшнинг депутатлари ва амалдорлари мажлисларда қандай ухлайди

862

“Ынтымак” телерадиокомпанияси томонидан 9 июн куни эълон қилинган видео ижтироий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Бир дақиқали роликда журналистлар мажлисларда ухлаётган Ўш шаҳар кенгаши депутатлари ва амалдорларини кўрсатган.

http://“Ынтымак” телерадиокомпанияси 9 июн куни Ўш шаҳрининг стратегик риводланиш режасини муҳокама қилиш чоғида  амалдорлар ва депутатлар ухлаётган ёки бошқа ишлар билан машғул бўлаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Видео тасвирида йиғинда Ўш шаҳар кенгаши депутатлари, давлат ва муниципиал муассасалар раҳбарияти ва нодавлат ташкилотлари вакиллари бўлгани айтилади.

“Ынтымак”нинг ёзишича, Ўш мэри Айтмамат Кадирбаев мажлисга келмаган, шаҳар кенгаши  спикери ва вице-мэри мажлисдан бошланишидан аввал кетиб қолган.

Ролик ижтимоий тармоқдарда турли изоҳларни пайдо қилди. “Фэйсбук” фойдаланувчиси  Максатбек Амангелдиев, бу вазиятда бундай амалдорларни сайлаган фуқаролар айбдор эканини айтти.

“Мана сизларни 500-1000 сомга алдаган амалдорлар. Агар сизлар алданмаганингизда у ерда бизнинг келажагимиз тўғрисида ўйланувчи одамлар ўтирган бўлар эди. Уларни ҳимоя қиламиз, кейин қандай бўлади?”, — деб ёзади у.

Фойдаланувчи Иляс Абдираимов  телерадиокомпания журналистларини  амалдорларни “ёмон кўрсатишда” айблади.

“Бу семинарда мен ўзим иштирок эттим. Видеода кўрсатилган кадрлар эса кофе-брейкда олинган. Сиз улар нега кофе ичмаяпти, бир-бири билан гаплашиб ўтирибди ёки телефон ковлаяпти дейишингиз мумкин. Бу оддий, иштирокчиларнинг кўпчилиги рўза тутган”, — деб ёзади у.

“Ынтымак” фойдаланувчиларнинг изохларига кофе-брейк ва рўза — бу “ўзини оқлаш учун айтилган сўзлар”, дея жавоб қайтарди.

“Бу фақат кичик видео. Келинглар унда улар доклад пайтида телефонда суратларини кўраётган, телефон ковлаётган, бир бири билан пичирлаётгани акс этган видеони эълон қиламиз. Бундай бўлса ҳозиргидан ҳам ёмон бўлади. Кўрамиз сиз буни қандай беркитар экансиз. Яхшиси биз видеони юмшатиброқ берганимизга раҳмат айтинг”— деб ёзди у.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова