Евро-2016: КТРК ва НТСда кўрсатилувчи ўйинларнинг биринчи ҳафта жадвали

1092

Бугун футбол бўйича Европа чемпионати бошланади, бу галги ўйин Францияда ўтади.  Kloop.kg гуруҳ учрашувларининг илк ҳафтасидаги ўйинларнинг жадвалини эълон қилади.

Йилнинг футбол бўийча чемпионат ўтувчи мавсуми  — демак яқинки ойда тунлари фанатлар тўпланишиб, “Твиттер” лентаси шиорларга тўлиб, миллий термаларнинг мерчендайзининг савдоси осмонга чиқади.

Футбол бўйича 2016 йилги чемпионат  — 15-марта ўтмоқда ҳамда у мусобақанинг тарихидаги энг йириги бўлиб ҳисобланади. Чунки бу йил чемпионатга 24 жамоа қатнашади ҳамда уларнинг айримлари учун бу илк катта мусобақа бўлиб қолади. Уэльс, Шимолий Ирландия, Исландия, Албания ҳамда Словакия бунгача Еврога умуман чиқиб кўрмаган термалар. Бироқ айрим  фаворитлар аксинча, чемпионатга чиқолмай қолишди  — ФИФА рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган Нидерланд  термаси саралаш ўйинларида мусобақанинг финал босқичига ўтолмай қолган.

Голландия ўйинчилари  — бу йили мусобақага қатнашолмай қолган ёлғиз юлдузлар эмас. Жароҳат олганликлари боисидан Германия термасидан Илкай Гюндоган билан Марко Ройс, Россия термасидан Алан Дзагоев билан Игорь Денисов, Испания термасидан Даниэль Карвахаль, Бельгия термасидан Венсан Кампани, Италия термасидан Марко Веррати билан Клаудио Маркизио ҳамда Португалия термасидан Фабио Коэнтрао Евро-2016га қатнашишмайди.

Чемпионат 10 июндан 10 июлгача Франциянинг ўш шаҳрида ўтади. Аввал термалар уч ҳафтага чўзилувчи гуруҳ ўйинларда учрашишади, сўнг плейофф ўйинларида — ⅛, ¼, ½ финалларда ҳамда финалнинг ўзида учрашишади.

Қуйида гуруҳ ўйинларининг илк ҳафтасидаги учрашувларнинг жадвали Бишкек вақти бўйича кўрсатилди. Қирғизистонда чемпионат ўйинларини КТРК ҳамда НТС каналлари намойиш этади.

Шамба, 11-июнь:

А гуруҳи: Франция — Руминия 01:00

А гуруҳи: Албания — Швейцария 19:00

B гуруҳи: Словакия — Уэльс 22:00

Якшанба, 12-июнь

B гуруҳи: Англия — Россия 01:00

D гуруҳи: Түркия — Хорватия 19:00

С гуруҳи: Польша — Шимолий Ирландия 22:00

Душанба, 13-июнь

C гуруҳи: Германия — Украина 01:00

D гуруҳи: Испания — Чехия 19:00

E гуруҳи: Ирландия — Швеция 22:00

Сешанба, 14-июнь

Е гуруҳи: Бельгия — Италия 01:00

F гуруҳи: Австрия — Венгрия 22:00

Чоршанба, 15-июнь

F гуруҳи: Португалия — Исландия 01:00

Муаллиф: Азамат Омуралиева