ДРОХ: Қирғизистонликлар микрочипли янги паспорт олишади

887

Давлат рўйҳатга олиш хизмати (ДРОХ) 2017 йилда қирғизистонликларга миллати, оилавий ахволи ва яшаш жойи кўрсатилмайдиган микрочипли янги паспортлар қилиб беради.

Миллати, оилавий ахволи ва яшаш жойи кўрсатилмайдиган микрочипли янги паспортлар қирғизистонликларда 2017 йилда пайдо бўлади. Бу ҳақида Kloop.kgга Давлат рўйҳатга олиш хизмати матбуот – котиби Мелис Эржигитов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, янги қирғиз паспортлари сурат ва эгасининг исми кўрсатилган оддик карточка каби кўринишда бўлади, қолган маълумотлар ҳар бир карточкага ўрнатилувчи микрочипда сақланади.

“Амалдаги паспортларда манзили, оилавий шароити, миллати бор — улар карточкага ёзилган. Биометрик IDда эса,  улар микрочипда сақланади ва бу паспортнинг ўзида кўринмайди”, —дейди у.

Асосий маълумотлардан ташқари чип хайдовчилик гувоҳномасига, нафақа китобчасига, ижтимоий суғурта ва банк ҳисобига боғланган бўлади.

Эржигитовнинг таъкидлашича,  чипли паспортлар юқори химоя даражасига эга, негаки ундаги маълумотларни фақат давлат органлари  ўқий олиши мумкин.

Унинг сўзларига кўра, бу каби паспортларни 188 мамлакат фойдаланади ва Қирғизистон улардан бири бўлади.

“Бу жуда зўр паспорт. Бу паспорт бошқа авлодники — электрон. Барча ривожланган мамлакатлар [шудай намунага] ўтмоқда, барча нормал мамлакатлар ва одамлар ўтаяпти дейиш ҳам мумкин”, — дейди у.

“Прецедент” юридик компанияси директори  Фатима Якупбаеванинг  Kloop.kgга айтишича, у ДРОХ ташаббусига ижобий қарайди.

“Агарда бундай ташаббус бўлса ва у жараённи енгиллаштириш, барчаси фақат бир ҳужжатда бўлиши мақсадида таклиф қилинаётган бўлса бу принципда ижобий кўриниш”, — дейди у.

Унинг фикрича, энг асосийси — янги қоидаларни унинг эгаси розилиги билан киритиш керак.

“Бу чипда маълум бир хужжатлар сони бўлади ва бунинг барчаси фуқаро розилиги билан бўлиши керак. Агарда бу мажбурий тарзда қилинса ва унинг асоси тушунтирилмаса унинг барчаси ноқонуний бўлади”, — дея сўзини якунлайди у.

Муаллиф: Нуржамал Джанибекова