Депутатлар болаларга нисбатан қилинган зўравонликка қарши қонун лойиҳасини бир ўқишда қабул қилишди

793

9 июнда парламент болаларга қарата зўравонлик кўрсатиш ҳамда уларнинг камситиш ҳолатида берилувчи жазо чорасини оғирлаштиришни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини биринчи муҳокамада мақуллади.

Депутатлар болаларга шавқатсиз муомалада бўлиш ҳолатида берилувчи жиноий жавобгарликнинг оғирлаштирилишини илгари сурган қонун лойиҳасининг қабул қилинишини бир овоздан қўллашди.

“Ата-Мекен” фракциясининг депутати Аида Салянова тарафидан таклиф қилинган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда 9 июнда қабул қилинди.

Ҳужжат Жиноят кодексининг айрим моддаларига ўзгартиришларни киргизади ва балоғатга етмаганларга қарши амалга оширилган жиноятдан жазоланувчиларнинг доирасини кенгайтиради. Уларнинг қаторига ота-оналер, педагоглар, ўқитувчилар, шифокорлар ва болаларга қараган дамлар киради.

Болаларни камситиш, уларга зўрлик кўрсатиш ҳамда ўз жонига қасд қилиш  ҳолатигача олиб келган зарарнинг оғирлигига яраша катталар уч йилдан етти йилгача озодлигидан маҳрум қилиниши мумкин.

Лойиҳа ташаббусчиси  Аида Салянова Kloop.kgга қонун ўз ҳолсизлиги сабаб “катталарга жавоб беролмаган” болаларни ҳимоя қилишини айтди.

Психотерапевт Аида Парпиева болаларга қилинган зўравонликларга қарши курашиш учун қонуннинг қабул қилиниши етарсиз деб ҳисоблайди. У давлат тизимларида “коррупция даражасининг даржаси юқори” бўлганлигидан, у учун бутун жамоатчиликнинг иштироки кераклигини таъкидлади.

Болаларга зўравонлик кўрсатганлиги учун жазоларни оғирлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига 2016 йилнинг 20 январида олиб  чиқилган.

Ташаббусчи  Аида Салянованинг айтишича, бундай эҳтиёж сўнгги йилларда кўп кузатилаётган болаларга зўрлик кўрсатилиш ҳолатлари сабаб юзага чиққан.

“2014 йили балоғатга етмаган болаларга нисбатан 909 жиноят ишга оширилган. Уларнинг ичидан 10 бола вафот этган, 13 нафарининг соғлиғига қаттиқ зиён етказилган, 66 си зўрланган ҳамда 17 си жинсий зўравонлик харакатларига дучор бўлган”, — деб ёзилган қонун лойиҳасига илова қилинган асослама маълумотида.

Бундай ҳолатлардан бири 2016 йилнинг февралида бўлган.  Унда уч ёшдаги боланинг онаси Бишкекдаги бола боғчанинг тарбиячиси боласининг  қулоғини чўзганини билдирган.

“Болам бола боғчага октябрда бора бошлаган. Қанчадир бир вафтдан кейин унинг қулоқларидаги кўкарган ерларини пайқаб қолдим. У келиб: “Она, мени тарбиячи уриб, қулоғимдан чўзяпти”, деб йиғлади , — деб билдирган у Кloop.kg га.

Муаллиф: Эльдос Казибеков