Атамбаев собиқ муфтий билан келишмовчиликда дунёвий мамлакат тарафдорларини қўллади

1009

Президент Алмазбек Атамбаев собиқ муфтий Чубак Жалилов билан мунозарада дунёвий мамлакат тарафдорларини қўллади.  Аввалроқ собиқ диний арбоб депутатларни улар жума намозига тушлик вақтини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши овоз берганлари учун “дин душманлари” деб атаганди.

Давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев  10 июн куни  депутат Жанар Акаев, муфтий Максат ҳожи  Толомушев, журналис Алия Суранова, Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармаси олимлар кенгаши раиси Абдишукур Нарматов ва диний масалалар бўйича эксперт Нурлан Исмаилов билан учрашди.

Учрашув собиқ муфтий Чубак Жалилов ва дунёви давлат тарафдорлари ўртасидаги мунозара доирасида ўтказилди.

Учрашувда  Атамбаев, дунёви мамлакатнинг конституцияви тамойили бузилишига йўл қўйиб бўлмайди деб ҳисоблашини маълум қилди.

“Мамлакатимизда ҳар бир одам ўз фикрини эркин тарзда билдириш ҳуқуқига эга лекин хеч қачон диндорларнинг сиёсатга аралашишига йўл қўймаслик керак, бу ташаббус атрофида баҳслар чоғида айтилган, диний муросасизликка йўл қўйиб бўлмайди. Айниқса мусулмонлар учун улуғ Рамазон ойида”, — деди давлат раҳбари.

Президент фикрича, Қирғизистонда дин эркинлиги принцпларини амалга ошириш учун барча имкониятлар яратилган.

“Мусулмонлар бошқа конфессия вакиллари каби эркин тарзда ўз динига этиқод қилиши мумкин. Қирғизистонда одмлар жума намозида қатнашишларига қаршилик қилинаётгани тўғрисида биронта ҳам ариза келмаган, ва бундай ҳол кузатилмаган”, — дейди Атамбаев.

Мавзу юзасидан ўқиш:  Асел Калибекова: Мен ва менинг диним

Давлат раҳбари фикрича, диний ақидаларга мулоҳазасиз амал қилиниши “Исломий давлатга” (ИШИД) олиб келиши мумкин. Президентга кўра, диний соҳада "номақбул сингдирилишга йўл қўйилмаслиги керак” ва “ўйланмаган таъқиқлар ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди”.

Журналист Алия Суранованинг Kloop.kgга айтишича, учрашув кўпроқ маслаҳат характерида бўлган. Унинг сўзларига кўра, Атамбаев  “дунёвий мамлакатни ҳимоя қилгани” ва “қонун лойиҳаларига хушёр қарагани”  учун Жанар Акаевни мақтаган.

“Президент муфтийга  бағрикенглик, тинчлик ва радикализацияга берилмасликка чақириш билан диндорлар орасида тушунтириш суҳбатларини олиб боришни маслаҳат берди”, — дейди  журналист.

“Дин душманлари”

Аввалроқ собиқ муфтий жума намози учун тушлик вақтини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўлламаганлари учун депутатларни “дин душманлари”деб атаган.

“Мен Чубак хожи Жалилов қонун лойиҳасига қарши овоз берган депутатлар билан бир дастурхонга ўтирмайман. Мен учрашганда уларга қўл узатмайман, сайловларда уларга овоз бермайман ва уларнинг жанозасига бормайман”, — деб ёзди у ўзининг “Фейсбук”даги  саҳифасида.

Унинг сўзлари фаоллар ва депутатларнинг ўзлари томонидан ғазабланиш пайдо қилди — депутат Жанар Акаев эса уни “экстремизмда” айблади.

“Мен ҳеч қачон жума намозига қарши бўлмаганман, бу барча учун хайирли иш. Чубак Жалиловнинг қарши овоз берган депутатлар тўғрисидаги фикри экстремистлик ва такфиристлик бўлиб ҳисобланади! Агарда у бугун депутатларни дин душманлари деб атаётган бўлса, унда унинг кейинги ҳаракати қандай бўлади?”— деб ёзади Акаев ўзининг “Фейсбукдаги” саҳифасида.

Президент билан учрашувдан бир кун аввал Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жалиловга у депутатларни “дин душманлари” деб атагани учун расман огоҳлантириш берган. МХДҚ экс муфтийнинг депутатлар номига айтган сўзларини “йўл қўйиб бўлмайдиган иш” деб атаган.

Муаллиф: Сайкал Токтогулова