Ҳуқуқ ҳимоячилари Толекан Исмаилова ва Азиза Абдирасулова президент Алмазбек Атамбаев уларни “грантларини оқлашда” айблагани ҳамда Крилов афсонасида қахрамонлари билан тенглаштиргани учун судга берган. Kloop.kg мухбири бу ишнинг биринчи йиғинини кузатди.
Kloop.kg мухбири Александра Титова номидан ҳикоя қилинади
Бишкекнинг Биринчи май суди 8 июн куни Ҳуқуқ ҳимоячилари Толекан Исмаилова ва Азиза Абдирасулованинг “шаъни ва қадр-қимматини хақорат қилиш” бўйича ишни ўргана бошлади.
Бу жараёнда уларни Иван Криловнинг “Квартет” афсонаси қахрамонларига тенглаштирган ва “грантларини оқлашда” айблаган президент Алмазбек Атамбаев жавобгар сифатида иштирок этмоқда.
Президентнинг нутқи Исмаилова ва Абдирасулова ҳам иштирок этган мухолифат форумига тааллуқли бўлган эди. Кейинроқ форумнинг айрим иштирокчилари қўлга олинди ва “куч билан ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилганликда” айбланишди.
***
Суд мажлиси кечикишсиз, эрталаб 9 да бошланди. Суд жараёни судя Алмазбека Калибаевнинг унча катта бўлмаган хонасида ўтди, одамлар тиқилинч маршруткада кетаётгандек деярли 30 киши сиғишга мажбур бўлди.
Президентнинг ўзи йиғинга келмади, унинг номидан адвокат Алмаз Османова иштирок этди — Бишкек ҳудудий адвакатура бошқармасининг раис ўринбосари — қатъий ва лўнда аёл.
Суд раиси Калибаев биринчи бўлиб ҳуқуқ ҳимоячилари ва президент адвокати берган барча илтимосномаларни қаноатлантирмади— Османова илтимосига кўра ишни тўҳтатишни ва Абдирасулованинг жараёнда Атамбаевнинг иштирок этиши бўйича илтимосини қаноатлантирмади.
— Кейинги мажлисларга, ҳеч бўлмаса бир марта келсин президент бизга келсин. Мен Алмазни жуда яхши биламан лекин мен унинг ўзига бермоқчи бўлган саволларга у жавоб беролмаса керак, — дейди ҳуқуқ фаоли.
Махкамада иштирок этаётган журналистларни судянинг жараённи видеога олишга руҳсат бермагани хайрон қолдирди — ғазабланган журналистлар блокнот ва диктофонини олишди.
Исмаилова судядан унинг ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги иши тўғрисида давлат органлари ва министрликлардан бўлган ижобий фикрларни ва унинг ижтимоий фаолиятдаги мукофотларини ҳисобга олишни сўради.
— Мени айбим нимада? Мен тушунмаяпман. Хориж грантларига кейинги йилда президентлик сайловлари ўтади. Менимча Атамбаев томони грант нималиги тўғрисида жавоб тайёрлаб қўйиши керак. Нега мен ва оиламга зарар етказиш ва эхтиётсизлик билан беқарорлаштирувчи фаолиятда айблаш керак эди? — дея норози бўлди у.
***
Сўнгра суд раиси Исмаиловани Атамбаев сўзларининг айнан қайси бири камситганини батафсил ўрганишни таклиф қилди.
— Биринчи таклиф бўйича борамиз. “Қандайдир турли-туман оламон” сўзи сизнинг қард-қиммат ва ҳурматингизга таъсир этадими? — деб сўрайди Калибаев ҳуқуқ фаолидан.
— Албатта, таъсир қилади! У “турли-туман оламон” демаяпти. У мартишкалар ҳам ўша ерда, эшшак деяпти. Мен нимаман— мартишками ёки эшак? — аччиғланиб жавоб берди Исмаилова.
Калибаев ҳуқуқ ҳимоячиси таклиф қилган Атамбаев сўзлари распечаткасини кўриб чиқишни таклиф қилди. Ўз саволларини у презилент нутқи стенограммасидаги тиниш белгилари бўйича берди.
— Келинг яна бир марта, биринчи гапни кўриб чиқамиз. “Қандайдир турли-туман оламон”, [сўнгра] ундов белгиси бор. Бу сўз Тўлекан Исмаилова шаъни ва қадр-қимматига тегадими?
— Тегади!
— Тушинтириб беринг, нимаси билан? — деб қизиқди судя.
— Негаки улуғ байрам, Оналар куни олдидан у барчасига гумон билан қараб ва айни пайтда айнан меҳмонхонада бўлган турли туман оламон тўғрисида гапиряпти. Ва мени айблаяпти, — дея жавоб берди Исмаилова.
— Кейинги гап. “Буюк Криловнинг “Квартет” афсонаси эсланади” — бу сизга тегишлими?
— Албатта тегишли. Мен квартет эмасман, мен— мустақил кузатувчиман. Агарда мен квартет бўлганимда, мен перезидиумда ўтирган бўлардим.
— Илтимос айтинчи табиатда Крилов афсонасидаги каби [шундай] квартет мавжудми? —деб сўрайди Калибаев.
— Албатда мавжуд, бу захарханда кинояларнинг бир шаклику.
— Тушунарли. Айтингчи учинчи сўз “Эслайсизми” кейин сўроқ белгиси келади. Бу сизга тегишлими?
— Албатта, президент хатто “эслайсизми”га урғу беради. Айнан “эслайсизмига”.
— “Эслайсизми”.
— Эслайсизми. У (президент — таҳр.) яна “бу гурухга” “омадсизлар квартетига” ишора қилади.Ва давом эттирар экан — эшак, эчки, айиқча ва чиройли мартишка. Албатда менга тегади, мен жуда кўп ўйландим, мен эшакманми ёки мартишкаманми?
— “Қандай турли-туман оламон” деган гапдан кейин ва “Уларнинг кўпчилигида хорижда маблағи ҳам уйи ҳам ва бой мижозлари бор” деб тугатган гапи, шу ерда “Исмаилова” фамилияси борми?
— Йўқ, лекин кейин менинг фамилиям кўрсатилади, бу ерда эса у ҳозирча мени назарда тутади.
Судя танафус эълон қилди ва йиғинни 17:00 қолдирди.
***
Танафусдан сўнг суд Абдурасулова кўрсатмасини ўргана бошлади. 58 ёшли ҳуқуқ ҳимоячисининг маълум қилишича, Атамбаев сўзларидан сўнг унинг номига ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан тахдидлар ва айрим фуқаролар томонидан агрессиялар бошланган.
— Қизим эрталаб қўнғироқ қилиб менга [ижтимоий тармоқлардаги] муҳокамаларга қарашимни айтти. Бу даҳшат эди — очиқчасига бизга таҳдид қилган одамларнинг сўзлари бизни “шок”ка солди. Биз қўрқиб кетдик ва ростдан ҳам ортимиздан келиши мумкин деб ўйладик, — дейди у.
Абдирасулованинг айтишича, у Атамбаев сўзларини ўқигач дарҳол мамлакат раҳбари ўз сўзларига раддия беришини сўраб президент аппаратига мурожаат қилган. У тадбирда мониторинг ўтказиш мақсадида бўлганини айтган.
— Менга буни мен ҳеч қачон учрашмаган [собиқ президент Аскар] Акаев айтганида бунчалик ҳафа бўлмасдим. Лекин Атамбаев… У муҳолифатчи бўлганида биз Исмаилова билан унинг ҳуқуқини ҳимоя қилганмиз, у бизга телефон қила олиши мумкин эди. Ва биз кундузими кечасими унинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга борганмиз. Ҳатто кечаси ҳам уни ҳимоя қилишга борганмиз, — дейди у.
Ҳуқуқ фаоли ҳисларини ушлаб туролмади — ўз сўзи охирида у сувни кўп ичди, сўнгра йиғлаб юборди. У Атамбаев сўзидан моддий зарарни 2 млн сомга баҳолаганини бироқ энди 10 млн сомга баҳолашини айтди.
— Бизми — “урод”лар? Бу [президент] бизни шундай атадими? Унда бу тўғридан тўғри таҳдид, давлат тизимларига менга қарши буйруқ! Мен буни ўзимнинг шахсий хавфсизлигимга таҳдид сифатида қабул қиламан. Ва бу шунингдек менинг шаън ва қадр қимматимга тегади, — дейди Абдирасулова.
Судя Калибаев мажлисни тугатди ва кейинги жараённи 15 июнга белгилади.
Муаллиф: Александра Титова