Парламент балоғатга етмаганларни никоҳлашни таъқиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

869

Депутатлар вояга етмаганларнинг никоҳланиши учун жиноий жавобгарликни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилишди.

9 июнда депутатлар вояга етмаганларни никоҳлашни таъқиқловчи қонун лойиҳасини қўллашди — йиғинда иштирок этган 99 парламентарийдан 69 нафари лойиҳани қабул қилинишини қўллади.

Қонун лойиҳаси дин ходимлари учун жиноий жавобгарликни таклиф қилади. Ҳужжатга кўра, расмий никоҳ гувоҳномаси йўқларга никоҳ ўқигани учун улар уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Лойиҳа ташаббусчиси, “Ата-Мекен” фракциясидан депутат Аида Салянованинг фикрича, қонун зўравонликларни озайтириш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Жамоат фаоли Лариса Илибезова Kloop.kg га қонун лойиҳасининг қабул қилинишидан қувончда эканини билдирди  — у бу иш жамоат фаоллариниг ҳаракатлари билан амалга ошди деб ҳисоблайди.

“Бизнинг парламентда марҳаматли одамларнинг борлигидан хурсандман. Бироқ биз барибир овоз беришга келмаган ва қонун лойиҳасига қарши овоз берган депутатлар билан учрашувларни ўтказамиз. Биз мазкур қонун лойиҳасининг долзарб эканлиги ҳақида депутатлар билан сўзлашувлар ўтказишни давом эттирамиз”, — деди у.

Бунга қадар парламент аъзолари қонун лойиҳасини рад қилиб, бу эса жамоат фаолларининг норозилигини пайдо қилган  — блогер Данияр Айтман депутаттарни “бачабозлар” деб атаган, ҳуқуқ ҳимоячилари билан кризис марказларининг вакиллари эса 30 майда Оқ уйнинг олдига митингга чиқишган.

Улар халқ вакиллари “қизларнинг муаммоларидан юз ўгирганликларини” билдиришиб, қонун лойиҳасини қайтадан овоз беришга қўйишни талаб қилишган.

Бироқ фуқаровий жамият вакилларининг орасида қонун лойиҳасининг қабул қилинишига қарши бўлганлар ҳам бўлган  — юрист Нурбек Токтакунов бу сиз ҳам Жиноят кодексида балоғатга етмаганлар билан жинсий алоқада бўлишга жазолар кўрсатилагани сабаб, қонун лойиҳасини қабул қилишнинг зарурати йўқ эканини айтган.

У “Фейсбук”даги саҳифасига Аида Салянова ўз ташаббусидаги қарама-қаршиликлар тўғрисида ўйланмаганини ёзган.

“Салянова никоҳ қийишни таъқиқлаш ҳақида қонун лойиҳасини ёзган, яхшироқ изланишга эса харакат қилмаган. Агарда экспертиза қилиш ҳақида ўйланмаса, демак унинг барча қийинчиликлари билан қарама –қаршиликлари ҳақида ҳам хабардор эмас” , — деб ёзган у.

Муаллиф: Александра Титова