Молия министрлиги футбол майдони ижараси учун 50 минг сом сарфлайди

831

Молия министрлиги футбол майдони ижараси учун тахминан 50 минг сом сарфлашга қарор қилди.  Идора 7 июн куни давлат хариди порталида тендер эълон қилди.

Молиф министрлигининг тендери давлат хариди порталида 7 июн куни пайдо бўлди. Идора футбол майдони ижараси учун 49 минг 999 сом ажратиши айтилган тендерни эълон қилган.

Эълонга мувофиқ,  Молия министрлиги футбол майдонини ёз ойлари учун ижарага олади. “Ёз ойлари” деганида 44 ташрифдан иборат тўрт ой назарда тутилади.

Молия министрлигининг матбуот-котиби Самат Тоялиев  Kloop.kgга,  тендер тўғрисида маълумотга эга эмаслигини айтган.  У майдон қайси эҳтиёжлар учун ижарага олинаётганига жавоб бера олмади.

“Мен ўз жавобларимни раҳбарият билан ўртоқлашмагунимча жавоб беришга қийналаман.  Ўзим эса, футбол бўйича хизматлар сотиб олишини тўғрисида тендернернинг эълон қилингани масаласида маълумотга эга эмасман”, —  дейди мабуот-котиби.

Тендерга жами бўлиб уч кун берилган — министрлик майдонни тўғридан-тўғри шартнома имзолаш йўли билан ижарага олади. Давлат хариди сайтида танловга ариза топшириш муддати 9 июн куни якунланиши кўрсатилган.

Аввал молия министрлиги “сув ости сузиш хизмати бўйича” [дайвинг — таҳр] тендер эълон қилган.

Сув ости сузишига министрлик ходимлари 230 минг сом сарфлашни режалаган.  Эълон матнида басейн узунлиги 25 метр, чуқурлиги – беш метрдан кам бўлмаган бўлиши кераклиги шарти ёзилган. Министрлик атига 15 одамга 113 ташрифни ҳарид қилмоқчи бўлган.

Тендер оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган. Идоранинг ўзида маълумотга эга эмаслигини айтишди.  Молия министри  Адилбек Касималиев,  тендер тўғрисида билмаганини айтти ва шундан сўнг  идоранинг статс-котиби ва уч ходимига сўкиш эълон қилинди.

Муаллифлар: Айжамал Мураталиева, Александра Титова