МХДҚ собиқ муфтийга “дин душманлари” тўғрисидаги сўзлари учун огоҳлантириш берди

1020

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) собиқ муфтий Чубак Жалиловга депутатларни “дин душманлари” деб атагани учун расман огоҳлантириш берди.

МХДҚ  Чубак Жалиловнинг уларни “дин душмани” деб атаганидаги сўзларини парламент депутатларига нисбатан йўл қўйиб бўлмас сўзлар деб атади.

Жалилов бу сўзларни жума намозига тушлик вақтини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентда қабул қилинмагач айтди.

“Қирғизистон Республикаси МХДҚ органлари томонидан 2016 йилнинг 9 июнида  диндор, Чуй вилояти яшовчиси, 1975 й.т Жалилов Чубак Тажибаевичга расмий огоҳлантириш эълон қилинди”, — деб ёзади МХДҚ ўз маълумотида.

Жалиловга кўра, қонунлойиҳасини бекор қилиш билан депутатлар “динга тўсқинлик қилмоқда”.

“Мен Чубак хожи Жалилов қонун лойиҳасига қарши овоз берган депутатлар билан бир дастурхонга ўтирмайман. Мен учрашганда уларга қўл узатмайман, сайловларда уларга овоз бермайман ва уларнинг жанозасига бормайман”, — деб ёзди у ўзининг “Фейсбук”даги  саҳифасида.

Собиқ муфтий ўз сўзларини “эркин ва демократик мамлакат фуқароси сифатида” шахсий фикрини билдирш, деб тушунтирган.

ҚСДП фракциясидан депутат  Жанар Акаев  Жалилов сўзларига жавобан, диний арбобнинг депутатлар тўғрисидаги сўзларини “экстремизм” сифатида баҳолаш мумкунлигини айтти.

“Мен ҳеч қачон жума намозига қарши бўлмаганман, бу барча учун хайирли иш. Чубак Жалиловнинг қарши овоз берган депутатлар тўғрисидаги фикри экстремистлик ва такфиристлик бўлиб ҳисобланади! Агарда у бугун депутатларни дин душманлари деб атаётган бўлса, унда унинг кейинги ҳаракати қандай бўлади?”— деб ёзади у ўзининг “Фейсбукдаги” саҳифасида.

Муаллифлар: Элдияр Арикбаев, Айжамал Мураталиева