Эльдияр Арикбаев: Биз Болгариядаги қирғиз амалдорларининг бизнесини қандай топдик

1399

Қирғизистон собиқ ички ишлар министри Мелис Тургунбаевнинг  Болгария компанияси тўғрисидаги мақола ўқувчиларимиз ўртасида кенг муҳокама қилинди.  Уларнинг бир қисми бизга — баракалла,  собиқ министр жамоатчиликдан яширган нарсани топа олдинглар деб мақтовлар ёзаяпти.  Лекин бизга қандай қилиб қирғиз амалдорларининг айнан Болгариядаги  бизнесини излаш фикри келганини сўраётган ўқувчилар ҳам бор.

“Бошқа нарса қизиқ: журналистлар қандай қилиб бу маълумотни топди. Буюртманинг

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев Kloop.kg муҳаррири
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев Kloop.kg муҳаррири

хиди келяпти”, — деб ёзади масалан изоҳларда фойдаланувчилардан бири Тима Кенжебаев.  (Бу каби “буюртма” тўғрисидаги изоҳлар шубҳали даражада кўп, лекин фэйсбук-ботлар ва троллар мавзусини бошқа мақола учун қолдирамиз.)

Аввалги мақолада биз Болгария юридик шахслар реестр ўрганганимиз ва унда министр ва бир неча амалдорлар компаниясини топганимиз тўғрисида ёзгандик. Бу ростан ҳам шундай.

Лекин айнан бу мамлакатда излашга нима сабаб бўлди? Бу нарса.

Шу йилнинг майида “Бивол” — Болгариянинг терговлар ўтказишга йўналтирилган ахборот портали— Болгариядаги юридик шахсларни базадан излаш бўйича қулайлик яратган.

Бу билан қуйида танишишингиз мумкин: http://tr.bivol.bg/

Терговлар бўйича муҳаррирларимиздан бири болгариялик журналист танишларидан бу сервисга ссилка олди. Сўнгра у Болгарияда бизнесга эга бўлган қирғизистонликларни излашни бошлади.

Сайтдаги қидирув шундай тузилганки унда, нафақат компаниянинг номи ёки одам фамилияси билан балки, фуқаролиги бўйича ҳам излаш мумкин.

Биз қидирувга “Kyrgyzstan” деб бердик ва Болгарияда компаниялари бўлган 80дан ортиқ қирғизистонликлар рўйҳатини олдик.  Уларнинг барчаси амалдорлар эмас, кўпчилиги бизнесига эга ва давлат ҳизматчиси бўлиб ҳисобланмайди.

bivol-screenshot-1

Лекин Kloop.kg таҳририяти бу рўйҳатдаги одамлар орасидан қачонлардир давлат хизматида ишлаган ва Қирғизистон қонунлари бўйича амалдор бўла туриб тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллана олмаган одамларни ўрганишга қарор қилди.

Бу рўйҳатда энг юқори лавозимда ишлаган одам собиқ Ички ишлар министри Мелис Турганбаев бўлиб чиқди.

Kloop.kg  мақолалар нимадан бошланган   

Қирғиз амалдорларини бошқа давлатларда қандай излаш мумкин?

Кўплаб ривожланган мамлакатларда  истаган фойдаланувчи учун очиқ, компания ва унинг эгалари тўғрисида маълумот излаш мумкин бўлган  юридик шахслар ва кўчмас мулклар реестри бор.

Қуйида сиз ёки ҳар қандай журналист фойдаланиши мумкин бўлган реестрлар рўйҳати.

Бу 80дан ортиқ мамлакатларда юридик шаҳслар реестрларига маълумотлар рўйҳати билан маълумотлар очиқлиги глобал индекси: http://index.okfn.org/dataset/companies/

Яна бир ажойиб OpenCorporates сервиси бор. Бу ерда турли мамлакатлардаги компанияларни номи ва таъсисчиси билан излаш мумкин: https://opencorporates.com

Туркия реестри: http://www.ito.org.tr/wps/portal

Буюк Британия реестри: https://beta.companieshouse.gov.uk/

Швейцария реестри: http://www.moneyhouse.ch/en

Кипр реестри: https://efiling.drcor.mcit.gov.cy/drcorpublic/

У ерда нима топиш мумкин?

Кипр реестрида масалан, Максим Бакиев компаниясини топиш мумкин: https://efiling.drcor.mcit.gov.cy/DrcorPublic/SearchResults.aspx?name=%25&number=178251&searchtype=optStartMatch&index=1&lang=EN&tname=%25&sc=1&cultureInfo=en-AU

maksim-bakiev-1

Тахтдан ағдарилган собиқ президент Асқар Акаевнинг ўғли Айдар Акаев, Қора денгизда компанияга эгалик қилади: https://opencorporates.com/officers/59939671

Бермет Акаева 2000-йиллар бошларида  Швейцарияда компанияга эгалик қилган: http://www.moneyhouse.ch/en/pp/bermet-akaeva

bermet-akaeva-1

Бошқа давлатлар реестрларида одамларни ишлаш ғайритабиий куч талаб қилмайди— фақат бошланғич инглиз тилини билиш ва қидирув машинаси қандай ишлашини тушуниш етарли.

Ҳурматли ўқувчилар ва бошқа нашриёт журналистлари, сиз бу барча ресурслардан фойдаланишингиз мумкин. Kloop.kgда бу барча сервисларга эксклюзив фойдаланиш ҳуқуқи йўқ, у  бу дунёдаги барча инсонлар учун.

Бу маълумотлар, янада батафсилроқ маълумотлар берувчи айрим пулли хизматлардан ташқари  бутунлай очиқ.

Терговларга қўшилинг, ахир бу бизнинг соҳамиз  шунинг учун мавжуд бўлган  деярли энг асосий нарса эмасми.

Асосий сурат: Болгариянинг Варна шаҳри кўриниши