Бутун дунё сайёҳлик ташкилоти Қирғизистондаги туризмни ривожлантира бошлайди

840

turizm7 июнда Қирғизистоннинг Маданият минстрлиги Бутун Жаҳон сайёҳлик ташкилот билан шартномага қўл қўйди. Унга кўра, ташкилот ўлкадаги туризмни ривожлантиришга грантлар ажрата бошлайди. 

Бутун жаҳон сайёлик ташкилоти  (UNWTO) Қирғизистонга грантларни бўлиб бериб, туризм тармоғида фаолият кўрсатувчи ходимларнинг малакасини ошира бошлайди.

Мазкур келишувга 7 июнда Мадания, ахборот ва туризм минстрлиги билан UNWTO ўртасида қўл қўйилди. Туризм департаментининг маълумотига кўра, Қирғизистон ўз навбатида Россияга, Хитойга ва Хиндистонга бўлган ҳаво рейсларини кенгайтира бошлайди.

Туризм департаментининг директори Азамат Жаманкулов Kloop.kgга Қирғизистон 1993 йилдан бери ташкилотнинг аъзоси бўлиб ҳисобланишини, бироқ ой сайин ьўланувчи аъзолик бадалини тўламаганлиги учун давлат унинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўла олмай келганини билдирди.

Унинг айтишича, сайёҳлик ташкилоти 500 минг АҚШ долларини тузган қарзини тўлаш муддатини 2017 йилга қадар узайтириш қарорига келди.

“Сайёҳлик тармоғини ривожлантириш учун бизга давлат бюджетидан бўлинган пул етмайди. Ташкилотнинг грантлари туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳалар учун бюджетни тўлдиради. Энди бизнинг гидлар ҳалқаро стандартлар бўйича таълим олиб, конференциялар ҳамда тренингларга қатнашиш орқали ўз маҳоратларини яхшилашади”,  — деди у Kloop.kgга.

Kyrgyz Concept сайёҳлик ширкатининг президенти Эмил Умоталиев ташкилотдаги аъзо давлатга “унчалик катта фойда” олиб келмайди деб ҳисоблайди.

“Тўғридан тўғри фойдалари бўлмайди, бироқ айрим ижобий томонлари бор. Аъзолик халқаро танилиш, репутацияни, дипломатияни беради. Бунинг бари муҳим, бироқ уларнинг барини фойдалан билиш ундан ҳам муҳимроқ. Албатта, бизнинг гидларни ўқитиш керак, бўлганда ҳам ривожланган ўлкаларнинг тажрибасига”,  — деди у.

GLAVTOUR сайёҳлик агентлигининг вакили Канат Омуркулов Kloop.kgга берган интерьвюсида ташкилотдаги аъзолик сайёҳлар учун ўлканинг жозибадорлигини оширишини айтди.

Бутун дунё сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) сайёҳлик тармоғини ўрганади, маълум бир ҳудуднинг муаммоларини очиб кўрсатиб, сайёҳлик марказининг ривожланиш стратегиясини аниқлайди. У шунингдек туроператорлорни ўқитиш билан шуғулланади. Ҳозирда ташкилотга 156 ўлка аъзо.

Ташкилот йилда ривожланиб келаётган сайёлик йўналишларнинг рейтингини тузади. Қирғизистон яқин йиллларда сайёҳларнинг оқими кутилаётган давлатларнинг охирги рейтингининг саф бошида ёзилган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева

Сурат: K-News