Видео: МДҲ давлатларининг саммити боис 250 автомобил тиқинда қолди

854

МДҲ давлатлари  ҳукумат раҳбарларининг саммити сабаб Бишкекнинг марказий кўчаларининг ёпилиши кўп сонли автомобил тиқинларини пайдо қилди. Юқори хизматдаги амалдорларнинг учрашувлари 7 июнгача давом этади.

Қирғизистон ҳукумати МДҲ ўлкаларининг ҳукумат раҳбарлари саммити боис Бишкекнинг марказий кўчаларини ёпди.

Бишкек милициясининг маълумоти бўйича, 6-7 июнь кунлари пойтахтнинг асосий шоҳкўчалари ҳисобланган Манас ва Чуй ёпилади. Шунингдек Ипак йўли (Жибек Жолу), Ёш гвардия, Ахунбаев, Масалиев, Лев Толстой ҳамда Фучик кўчаларида автомобил харакати вақтинча тўхтатилади.

Kloop.kgнинг мухбирлари Киев кўчасидаги 250 га яқин автомобилдан ташкил топган тиқинни видео тасвирга олди. У Умоталиев кўчасининг Манас проспектигача чўзилган.

Бишкек шаҳар  ИИББсининг матбуот хизматининг раҳбари Олжобай Казабаев Kloop.kgга кўчалар беш дақиқадан ўн дақиқага вақтгача тиқин бўлишини ва шаҳарликлар кўп кутишга мажбур бўлмаслиини айтди.

“Улар (саммит иштирокчилари)  — меҳмонлар, биз уларни хурмат қилишимиз керак, икки кун чидайлик, меҳмонларни биз олий даражада кутиб оламиз”, — деди у.

Бироқ бишкекликларнинг ўзлари авто тиқинларни турлича қарши олишмоқда. “Фейсбук” ижтимоий тармоғининг Азамат Оморов исмли фойдаланувчиси кўчаларнинг ёпилиши автомобил харакатига халал бермоқда деб ҳисоблайди.

“Ҳозир мен Лев Толстой — Белинкадаги (“Тинчтик” проспекти ) тиқинда турибман. Кўприкни нимага тўсишади? Биз Белинкадаги харакатга халал бермаймизку!” — деб ёзди у.

Бишкек яшовчиси Нурсултан Садирбековнинг фикрича, кўчаларни ёпиш зарурат, чунки қабул қилаётган томон меҳмонларни “хавфсизлиги” билан “эркин харакатланишларини” таъминлаб беришлари керак. .

“Меҳмонлар ҳам, давлатнинг иккинчи одамлари. Улар билан бирор ҳодиса юз берса катта низолар чиқади, бу давлатга катта зиён бўлади. Бизнинг раҳбарларимиз бундай тадбирларга борганда у ерларда ҳам шундай бўлади. Келинглар, тўғри тушуниб, муомала қилайлик” , — деб ёзди Садирбеков.

Муаллиф: Айзирек Алмазбекова

Видео: Дмитрий Мотинов билан Азат Рузиев