Беш қаватгача чиққан фонтан: Бишкекдаги сув қувури қандай ёрилди

876

Ер остидаги қувурнинг ёрилиши оқибатида чиққан сув беш қаватли уйнинг баландлиги қадар кўтарилди. Авария Бишкекнинг Айтматов қв Жаманбаев кўчаларининг кесилишида 6 июнда бўлди.

Сув қувурларининг биридаги авария Бишкекнинг марказида 6 июнда бўлди. Гувоҳларнинг айтишларича, шаҳарнинг Айтматов ва Жаманбаев кўчаларининг кесилишида ер остидан сув чиқиб, у беш қаватли уй баландлигича кўтарилган.

Гувоҳ тасвирга олиб жўнатган видеода ер остидан қувватли сув оқимининг баланд кўтарилаётгани кўриниб туради.

“Бишкек иссиқлик тармоқлари” ОАКсининг матбуот марказидан Kloop.kgга аварияга сув қувурларининг яроқсизлиги сабаб бўлганини билдиришди. Уларнинг айтишларича, иссиқ сув беришдан аввал уйларда синов қатори сув юборилган ва қувур бунда дош беролмаган.

Ҳзирча келтирилган зиённинг кўлами ҳақида маълумотлар номаълум. Мутахассислар ҳозида сув оқимини тўхтатишди, яқинги вақтларда таъмир ишлари бошланади.

Шу каби воқеа 2015 йилнинг июнида бўлган — пойтахтнинг Ахунбаев ҳамда Тинистанов кўчаларининг кесилишида сув қувури ёрилиб, унда сув билан бирга майда тошлар ҳам отилган. Ўшанда сув 6 қаватли уйнинг баландлигига қадаркўтарилиб, яқин жойлашган дўконларнинг биноларига зарар етказган.

Сув Samsung дўконининг сотувга қўйилган техникаларнинг 90 фоизи истеъмолдан чиққан.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева