"Газпром" Қирғизистонни газлаштиришга 100 млрд сомдан ошиқ маблағ ажратади

738

Россиянинг “Газпром” ширкати Қирғизистоннинг газ етказиш тизимини ривожлантириш учун давлат ҳукуматига  103 млрд сом (1,5 млрд АҚШ доллари) ажратади.

Россиянинг премьер-министри Дмитрий Медведев 6 июнда ўтган МДҲ давлатларининг ҳукумат раҳбарларининг саммитида “Газпром” нефть -газ Қирғизистонни газлаштиришга 100 млрд рубль (103 млрд сом ёки 1,5 млрд АҚШ доллари) ажратишини билдирди.

Унинг айтишича, сармоя кўламининг учдан бири Қирғизистонга яқинги икки йил ичида, қолганлари 2030 йилга қадар берилади.

Қирғизистон премьер-министри Сооронбай Жэээнбеков инвестицияларнинг оқими россиялик сармоядорлар тарафидан “юқори ишончнинг” борлигига ишора қилишини билдирди.

“Қирғизистоннинг ҳудудига газ етказиш масаласининг “Газпром” билан яқин хамкорликда хал қилинганини мамнуният билан таъкидлайман. Биз барча белгиланган режалар билан келишувлар, унинг ичида Қирғизистоннинг газ транспортлаш тизимини ривожлантириш ҳамда модерназациялаш бўйича келишувлар бундан кейин муваффақиятли амалга оширилади деган умиддамиз” , — деди у.

Иқтисодчи Искендер Шаршеев Kloop.kgга “Газпром” бунга қадар ҳам тармоқнинг ривожланиши учун маблағ ажратишни ваъда қилган, бироқ ҳозиргача “ҳеч нарса қилинмаганини” билдирди.

“2014 йили деярлик шундай ваъдалар айтилган. 2013 йилнинг охирида “Қирғизгаз”ни бир долларга сотиб олиш бўйича сўзлашувлар ўтказилган ва уларнинг давомида мазкур маблағнинг  инвестиция қилиниши айтилган.  Мана, энди ҳозир ўша ваъдалар такрорланмоқда.”Қирғизгаз” “Газпром”нинг мулкига айланганидан бери ҳеч нарса қилингани йўқ”, — деди у.

“Газпром” — газ ва нефть саноати, ташиш ва сотиш билан шуғулланган энергетик ширкат.  У Россиядаги йирик нефть саноатчиларининг олдинги тўртлигига киради.

Қирғизистоннинг ҳукумати беш йилнинг ичида 20 млрд рубл сармоя қилиш ва “Қирғизгаз”нинг 4,1 млрд сомлик қарзини тўлаб битиш шарти билан ишхонани “Газпром”га бир АҚШ долларига сотган. Ўшанда муҳолиф партиялар “Қирғизгаз”нинг сотилишига қарши бўлиб, ҳукумат истеъфосини талаб қилишган.