Остона-Бишкек рейсининг йўловчиларини Иссиқкўлга қадар бепул етказиб туришади

834

8 июндан бошлаб Қозоғистоннинг “Эйр Астана” авиакомпанияси Остона-Бишкек рейсининг йўловчиларини ҳафтасига уч бора Иссиқкўлга қадар бепул етказа бошлайди.

Остонадан келган йўловчилар ёз ичи Иссиқкўлгача бепул ета олишади. Бу ҳақда 1 июнда Қозоғистоннинг “Эйр Астана” авиакомпанияси ўзининг расмий сайти орқали билдирди.

Компаниянинг матбуот хизматининг вакили Kloop.kgга акция Остона-Бишкек рейси билан учганлар учун эканини билдирди.

“Бу  акция бизнинг авиакомпания орқали Остона-Бишкек рейслари билан учган барча йўловчиларга тегишли бўлади. Бироқ у ҳафтасига уч кунгина фаол бўлади: чоршанба, пайшанба ва якшанба кунлари” , — деб билдиришди компаниянинг матбуот хизматидан.

Самолёт Остонадан Бишкекга учиб боргандан кейин “Эйр Астанан”нинг ходимлари йўловчиларни “Манас” ҳаво майдонидан кутиб олиб, уларни Чолпон-Атага қадар автобус билан жўнатишади. Компания вакилларининг айтишларича, акция Қирғизистондаги сайёҳлик мавсумининг бошланишига бағишланган.

Дунёда бундай хизматларни  Латвиянинг “Эйр Балтик” авиакомпанияси кўрсатиб келади. У икки йилдан бери йўловчиларини Ригадаги ҳаво майдонидан Эстония ва Литванинг шаҳарларига бепул етказиб келади. Шунингдек шаҳарлар ўртасида ўз йўловчиларини Бангокнинг Дон Муанг ҳаво майдони ҳам ташийди.

Қирғизистонда сайёҳлик мавсум расмий турда 7 майда очилган. Маданият минстрлиги ҳукумат сайёларнинг злкага бўлган оқимини кўпайтириш учун сармояларни жалб қилишини билдирган.

Британиянинг “Телеграф” нашрининг рейтингига кўра, яқин йилларда Қирғизистонда сайёҳлик “портлаши” кутилади, чунки ўлка хорижий меҳмонларни ўзининг табияти ҳамда яйлов-туризими билан ўзига жалб қилиб туради. “Бизнес Инсайдер” нашри таҳлилчиларининг фикрлари бўйича, ўлка ривожланланаётган сайёҳлик йўналишларнинг қаторига киради.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: issikkul.com