Бишкек милицияси раҳбари бўлган Джунушалиев ИИМ раҳбари этиб тайинланди

750

Президент Алмазбек Атамбаев бундан аввал Бишкек ШИИБ раҳбари лавозимида ишлаган Кашкар Джунушалиевни Ички ишлар министри этиб тайинлади.

Бишкек ИИБ раҳбари Кашкар Джунушалиев Ички ишлар министри бўлди. Унинг бу лавозимга тайинланиши тўғрисидаги буйруқни президент Алмазбек Атамбаев  2 июн куни имзолади. Аввал унинг номзодини Жўғўрқу Кенешнинг 105 депутати маъқуллаган.

Бу лавозимга тайинланишдан аввал Джунушалиев Ички ишлар министри ўринбосари лавозимини эгаллаган. Унинг карьераси асосан туман ва вилоят ҳуқуқ тартибот органларида ишлаш билан боғлиқ бўлган.

Расмий маълумотга асосан, у милиция генерал-майори номига эга.

Янги министр ўз лавозимида 30 июн куни истеъфо берган Мелис Турганбаев ўрнини эгаллади. Собиқ министр ўзининг лавозимдан кетишини дам олиш ҳохши билан изохлаган. Турганбаев сўзларига кўра, унинг истеъфоси сиёсат билан боғлиқ бўлмаган.

“Министрлик менгача ишлаган ва ишлашни давом эттираверади. Менда ҳозир режалар йўқ. Мен дам оламан, тўйиб ухлайман. Тўғрисини айтсам 2010 йилдан бери мен дам олишга чиқмади, 6 йил ишладим. Дам оламан, оиламга вақт ажратаман”, — деди у “Азаттык”га берган интервьюда.

Мақоланинг чоп этилиш чоғида, Кашкар Джунушалиевдан интервью олишнинг имкони бўлмади. ИИМ матбуот-хизматида Kloop.kgга, изоҳ беролмаслигини айтишди.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева