Парламент сайтини ишлаб чиқишга ўтказилган тендерда ғолиб бўлган компания танлов эълон қилинишидан икки ҳафта аввал рўйҳатдан ўтган. Компаниянинг ўзи буни тасдиқлайди лекин дастурчилар бир неча йиллик тажрибага эга эканини қўшимча қилди.
Парламент сайтини ташкил қилиш бўйича ўтказилган тендерда ғолиб бўлган “АИО Групп” компанияси давлат хариди сайтида эълон қилинишидан 15 кун аввал рўйҳатга олинган.
“АИО Групп” 2016 йилнинг 18 февралида рўйҳатга олинган, тендернинг ўзи эса 5 чидан 9 –мартга – уч кунлик дам олиш кунларига тўғи келган 4 кун аввал рўйҳатга олинган. Парламент матбуот-хизмати бундай оз муддатни тендернинг тезрок ўтказилиши зарурлиги билан асослаганди.
Аввалига сайтни янгилаш бўйича ишлар 300 минг сомни тузган, “АИО Групп” эса сайтни 233 мингга тузиб беришни таклиф қилган.
Жўғўрқу Кенеш аппарати матбуот-хизмати ходими Шайлообек Козубаевнинг Kloop.kgга айтишича, танловда етти компания иштирок этган ва тендер комиссияси “АИО Групп”ни танлаган. Унинг сўзларига кўра, янги сайт 10 июн куни ишга туширилади.
“АИО Групп”нинг 23 ёшли директори Айкут Конушбаевга кўра, парламент сайти июн ойи ўрталарида ишга туширилади. У компания тендер ўтказилишидан икки ҳафта аввал ташкил қилинганини инкор қилмайди. Конушбаев сўзларига кўра, тендер комиссияси фирманинг расмий тарзда икки ҳафта ишлаганига норозилик билдирган.
“Менда таниш юристларим бор эди ва мен улардан рўйҳатдан ўтишга ёрдам беришни сўрадим. Бизда бир одам доимо тендерларни мониторинг қилади. Ва у “келинглар ариза берамиз”, деб таклиф қилди. Бизда дўстларимиз ҳам тендерда иштирок этади, бироқ махсулот тендерида. Ва улар “Рўйҳатдан ўтканингиздан кейин дархол барча ҳужжатларни тайёрланг”, деб маслаҳат беришди. Биз фақат бараварига, рўйхатдан ўтишимиз биланоқ солиқ ва соцфонддан рўйҳатдан ўтдик”, — дейди Конушбаев.
“Имиджли лойиҳа”
“АИО Групп” директори тендер комиссияси унинг компаниясини оз нарх учун танлаган.
“Бу биз учун имиджли лойиҳа. Тендер комиссияси ҳам шубҳаланган ва “Эндигина рўйҳатдан ўтибсизларку” деган. Биз тажрибамиз катта эканини, турк ва инглиз тилини билишимизни айттик. Улар яна биз Англия ва Туркия парламенти сайтларидан ўрнак олишимизни талаб қилишди”, — дейди дастурчи.
Юридик шахсларни рўйҳатга олиш хизмати маълумотига асосан, компаниянинг тўрт таъсисчиси бор — Аким Болушбек ўғли, Айкут Конушбаев, Бектур Омуров ва Шеркази Кокумбаев. Конушбаев сўзларига кўра, “АИО Групп” командаси — бу 2013 йилдан бери иш тажрибага эга бўлган олти одамдир.
“Биз лойиҳалар устида олти нафаримиз ишладик — икки аналитик, бир дизайнер ва ишлаб чиқарувчилар. Биз авваллари бошқа компанияларга ишлаганмиз и — Strokit (Strokit developers — таҳр.), Weltkind. Барчамиз турли компанияларда ишлаганмиз. Биз 2013 йилдан буён ишлаймиз, 2015 йилдан бошлаб ўзимиз бюртма олиш ва рўйҳатдан ўтишга қарор қилдик”, — дейди у.
Конушбаевнинг айтишича, парламент янги сайти эскисидан “ҳар жиҳатдан” фарқланади.
“Дизайни бўйича ҳам бэк-энд бўйича ҳам фарқланади. Биз бэк-эндни [маълумотлар базаси ва сервер ўртасидаги алоқага жавоб берувчи дастурли код] янгитдан лойиҳалаштирдик. У 14 июндан ишлашни бошлайди. Спикернинг алмашиши сабабли дизайнни тасдиқлашга кечикдик лекин нима бўлганда ҳам биз 14 июнда ишга тушуришга ҳаракат қиламиз”, — дейди у.
Дастурчининг қўшимча қилишича, давлат пудратчилари билан ишлашнинг биринчи тажрибаси унинг учун қийин бўлган — у компания бундан кейин ҳам давлат тендерларида иштирок этиш ёки этмаслигини билмайди.
“Давлат тендерларида буюртмачи бир эмас бир нечта. Тасдиқлаш бўйича қарорни кутасан, уларнинг ҳар бирида эса ўз фикри бор. Техник топшириқ етарли эмас, биз кейин улар билан кўп муҳокама қилдик ва қайта ишладик”, — дейди у.
Иш тажрибаси масаласи
“Прецедент” ҳамкорлик гуруҳи юристи Ильяна Жедигерова тендер ғолиби давлат ҳариди тўғрисидаги қонуннинг 27-моддаси “Малака талаблари” бузилиши билан ўтказилган деб ҳисоблайди.
“Давлат хариди тўғрисидаги қонунда тендер иштирокчиларига малака талаблари аниқ қилиб ёзиб қўйилган. У ерда иш малакаси тўғрисида аниқ ёзилган. Компания айнан бу зарур махсулот ва хизматни кўрсатиши керак. Мен икки ҳафтада бу компанияда қандайдир тажриба пайдо бўлганига шубҳаланаман. Мен бу ерда қонун бузарлик бор деб ҳисоблайман”, — дейди у Kloop.kgга.
Дастурчи Михаил Агеевнинг Kloop.kgга айтишича, сайт тузишга уч ой “етарли даражада” ва кўп нарса компаниянинг қачон ташкил қилинганига эмас, веб-ишлаб чиқаришда асосчилар тажрибасига боғлиқ.
“Хотирлашимча у ерда техник жихатдан унчалик қийин бўлмаган сайт бор эди. Компания икки ҳафта олдин рўйҳатга олинган бўлиши мумкин лекин, унинг асосчиларида веб-ишлаб чиқариш бўйича катта тажриба бўлиши мумкин”— дейди у.
Weltkind веб студияси раҳбари Анатолий Лелевкин ҳодимлардан бири унинг компаниясида ишлаганини тасдиқлади, бироқ унинг сўзларига кўра, унчалик кўп эмас.
“Аким бизда икки ой ишлади, синов муддатидан ўтолмади. Айкут икки марта сўзлашувга келган, биз унинг номзодини рад қилишга қарор қилдик”, — деди у.
Парламентнинг тендер ўтказишга маъсули Бакбур Исаевдан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Парламент сайтига тендер
Парламент сайтини тузишга 300 минг сомлик танлов тўғрисидаги эълон аввалдан қонун бузарлик билан нашр қилинган — натижаларни эълон қилишдан бир иш куни аввал.
Давлат хариди сайтида “ҚР ЖК расмий сайтини ишлаб чиқиш ва модернизацияси” ёзуви шанба, 5 март куни эрталаб 09:54да пайдо бўлган — 8 март тендер натижаларининг эълон қилинишидан бир иш куни аввал.
Компаниянинг 8 мартгача ариза бериши учун икки иш куни бўлган — шундай деган эди ўшанда Жўғўрқу Кенешнинг моддий-техник таъминоти бўлими раҳбари Бакбур Исаев.
“Илтимос, кечирасизлар 6,7 ва 8 март – дам олиш кунлари – фақат ҳафтада беш кун ишловчилар учун. Етказиб берувчилар — бу барча компаниялар МчЖдир”, — деган эди ўшанда у. Исаева мантиқича, тендерда 5 ва 7 март кунлари ишга чиққан, олти иш куни билан ишловчи компаниялар иштирок этиши мумкин эди.
Муаллиф: Хлоя Гейне