Ҳисобот: Қирғизистонда 27 мингдан ошиқ замонавий қул бор

865

Walk Free Foundation ташкилоти йил сайин чиқарилувчи дунёдаги қулчилик ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисобоотдаги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 27 мингдан ошиқ “замонавий” қул бор.

Walk Free Foundation (WFF) ҳисоботини 31 майда эълон қилди— унда Австралия ташкилоти 167 ўлкадаги замонавий қулчиликнинг вазиятини тадқиқ қилиб чиққан.

WFFнинг маълумотига кўра, халқнинг сони 5,9 млн. кишини ташкил қилган Қирғизистонда таҳминан  27 минг 700 замонавий қул бор. Бу ўлкада яшаган одамларнинг умумий сонининг 0,467 фоизини ташкил қилади. WFF замонавий қулчилк деганда бир киши иккинчисининг эркини тортиб олган ҳолатни тушунади.

“Ўз танасини назорат қилишга, танловга ёки қайсидир бир ишни қилишдан бош тортишга бўлган эркинликлар. Бу йўл билан одамларни эксплуатация қилиш мумкин. Қўрқитувлар, зўравонликлар ва алдовлар билан мажбурлаб тортиб олинган эркинлик”, — деб ёзилган ҳисоботда замонавий қулчилик тўғрисида.

Ҳисоботда келтирилган рақамлар бўйича, Қирғизистон 167 ўлканинг ичидан 99-ўринда. Биринчи ўринга Хиндистон ёзилган, ташкилот мазкур давлатда 18 млн.дан ошиқ қул бор деб ҳисоблаган, бу ўлканинг умумий халқининг 1,4 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек қуллар кўп деб билинган олдинги ўн ўлканинг ичида Ўзбекистон, Россия, Шимолий Корея ва Хитой давлатлари бор.

WFF маълумоти бўйича, Ўзбекистонда ахоли йил сайин пахта теримига мажбур, Шимолий Кореяда эса қамоқ лагерларидаги одамларнинг меҳнатидан мажбури йтарзда фойдаланилади.

Ташкилот Қирғизистон ҳукуматининг замонавий қулчиликка қарши курашиш харакатларининг имкониятдаги 100 баллнинг 33,5 балига лойиқ деб топиб,  ССС категориясига киргизган. Бу давлат қулчилик кўринишларига нисбатан чекланган реакцияга эгалигини англатади.

WFFнинг маълумоти бўйича, қулчилик ҳақида ҳисоботнинг асосини халқаро нодавлат уюмларнинг статистикалари билан ҳисоботлари, шунингдек жабрланувчиларнинг шахсий ҳикоялари ташкил этади. Бунлан ташқари у ўз ичига сиёсий ҳуқуқларга, хавфсизликка, шу билан бирга молия ҳамда тиббий химояга алоқадор индикаторлорни ўз ичига олади.

Бироқ ташкилот “жиноятларнинг яширин характерлари” ва “талофат кўрганларни аниқлаш даражасининг пасайгани” сабаб қулчиликнинг қурбони бўлган одамларнинг тўлиқ сонини аниқлаш мумкин эмаслиги таъкидланган.

ЕХХТнинг вакили Алина Ташибаеванинг айтишича, одамлар қулликка дуч келганларини доим ҳам тушунушавермайди.

АҚШнинг Давлат департаментининг одам савдоси ҳақидаги баённомасига кўра, қирғизистонликлар кўпинча меҳнат ва жинсий эксплуатациянинг қурбони бўлишади.

Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг текшируви бўйича, йилда Қирғизистоннинг беш минг фуқароси одам савдосининг қурбони бўлишади, 60 мингдан ошиғи хавфга дучор бўлишади.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаева