1 июнда Қозоғистоннинг Қишлоқ хўжалик минстрлиги Қирғизистондан картошка олиб киришга қўйилган таъқиқни йўққа чиқарди. Қўшни ўлканинг минстрлиги бу қарорга икки давлат раҳбарлари Нурсултан Назарбаев билан Алмазбек Атамбаевнинг ўртасидаги сўзлашувлардан кейин келган.
1 июнда Қозоғистон ҳукумати қирғиз картошкасига солинган таъқиқни олди. Қозоғистоннинг Қишлоқ хўжалик минстрлигининг вакили Kloop.kgга берган интервьюсида таъқиқнинг олинишига қозоқ президенти Нурсултан Назарбаев буйруқ берганини билдирди.
Қирғизистон президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлимининг етакчиси Сапар Исаков таъқиқни тўхтатиш топширмасини Назарбаев ЕОИИга аъзо ўлкаларнинг йиғинида берганини расман билдирди. Айтилишича, бу Атамбаевнинг илтимоси бўйича амалга оширилган.
“Кеча йиғинда Қозоғистон президенти тегишли идораларга қирғиз картошкасини киргизилишига рухсат бериш топшириғини берди. Бу Қозоғистон лидерининг катта сиёсий қарори, бу учун ундан миннатдормиз”, — деб билдирди у матбуот анжуманида.
Қирғизистондан картошка олиб киришга солинган таъқиқ 4 аперлдан бошлаб ишга кирган. Қозоғистоннинг Қишлоқ хўжали минстрлиги таъқиқлашни қирғиз картошкасидан ўсимликлар ва экин майдонларига зиён келтирувчи олтин тусли нематод касалининг топилгани билан изоҳлаган.
Ўшанда Қирғизистоннинг Қишлоқ хўжалик минстрлигининг вакили Таалайбек Айткулов Қозоғистон тарафидан киргизилган таъқиқни “ички бозорни химоялаш йўли” сифатида қабул қилиш мумкинлигини билдирган.
“Нематода Қозоғистоннинг тўр вилоятида бор:Олма-Ота, Жамбил, Шарқий-Қозоғистон ва Павлодар. Бу вилятлар тўла касалга чалинган. Балким, улар бундай йўл билан ўз бозорини химоя қилаётгандир”, — деб билдирган у Kloop.kgга берган суҳбатида.
Муаллиф: Бактигуль Ракимбаева