Видео: Айим Айилчиеванинг қўшиғи Қирғизистоннинг  футбол  гимни бўлиб қолди

775

Қўшиқчи  Айим Айилчиева футбол бўйича Қирғизистон термасинингбундан кейинги ҳар бир учрашувида янгровчи “Суроон” (сүрөөн) деб номланган янги қўшиқ яратди.

Қирғиз қўшиқчиси Айим Айилчиеванинг “Суроон” қўшиғи футбол бўйича Қирғизистон термасининг гимни бўлиб қолди. Шоир Кялбек Урманбетов билан бастакор Эрнест Жоошев ижодига мансуб қўшиқнинг расмий тақдимоти 27 майд бўлди.

Айилчиеванинг айтишича, бундан кейин қўшиқ қирғизистонликларни ўз термасига мухлислик қилиш учун Қирғизистон жамоасининг барча мусобақаларида янграб туради. Қирғиз тилидаги "сүрөөн" сўзининг маъноси "чақириқ", "даъват" маъносида келади.

Қўшиқчи Kloop.kgга берган суҳбатида қўшиқнинг клипи Қирғизистоннинг футбол федерацияси билан ҳамкорликда тасвирга туширилганини айтди. Унга футбол бўйича ўлканинг эркаклар ва аёллар термасининг ўйинчилари қатнашишган.

Қўшиқчи у учун Қирғизистондагина эмас, балки бошқа ўлкаларда ҳам жаранг сочувчи гимнни ижро қилиш катта фахр эканини айтди.

“Бу жуда ёқимли. Мен учун бу ўта фахрли, бўлганда ҳам катта бир масштабда эканлиги. Мазкур клип биздагина эмас, бошқа давлатларда ҳам қўйилади деб умид қиламан”, — деди Айилчиева.

Клипни ижрочининг YouTube сервисидаги расмий каналидан томоша қилиш мумкин.

Қирғизистон термаси иштирокидаги энг яқинги учрашув 7 июнда Техронда бўлади — унда қирғиз футболчилари Эрон термасига қарши ўйнашади.

Муаллиф: Азат Рузиев