Боткен вилоятида селдан беш киши вафот этти

1082

Боткен вилоятида 27 май куни сел келиши оқибатида беш киши вафот этти, уйлар сув остида қолди ва кўприклар вайрон бўлди.

Қирғизистон жанубида 27 май куни ёққан кучли ёмғир Боткен вилоятида сел келишига сабаб бўлди. Табий офат беш кишининг умрига зомин бўлди.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги маълумотига кўра, табиий офат Қадамжой шарҳри ва уч қишлоқ: Тамаша, Қизил булоқ ва Охнада юз берган.

Идора вакили Майя Шаимкулованинг Kloop.kgга маълум қилишича, 6-7 метр баландликда келган оқим уйлар ва машиналарни кўмган.

“Тоғдан сел келди ва ичида олти одам бўлган машинани кўмган. Беш одам вафот этган. Бир киши қутилиб қолишга муваффақ бўлган", — дейди у.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, сел сув қувирларини ювиб кетиши натижасида аҳоли сув ва электр ёриғисиз қолган.

Қадамжой шаҳри яшовчиси Азамат Абсатаров сўзларига кўра, сел икки кўприкни бузиб кетишиоқибатида йўл алоқаси узилган.

“Мактабни тамомлаганимизга ўн йил тўлиши билан ўтказилган байрам менда табиий офат билан хотирамда сақланиб қолади. Сел Тамаша, Қизилбулоқ, Охна қишлоқларига келган ва икки кўприкни бузган. Энди Тамаша қишлоғига боришнинг имкони йўқ, ҳаракат тўхтаган”, — деб ёзади у ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида.

Табий офат ҳудудида ФХМ ходимлари бор ва улар қутқарув ишларини олиб бораяпти. Идора маълумотига кўра, улар билан бирга воқеа жойига фуқаровий ҳимоя комиссияси аъзолари кетган.

Ўш шаҳри ёшлар қўмитаси вакили Суёрбек Аманиллаевнинг  Kloop.kg мухбирига маълум қилишича, ҳозир Ўшда жабрланганларга ёрдам бериш учун Боткен вилоятига боришга тайёр бўлган ёшлар йиғилаяпти.

“Биз жабрланганларга, асосан кимга жисмоний куч керак бўлса ўшаларга ёрдам бериш учун табий офат бўлган туманларга бормоқчимиз. Ҳозир биз талабалар ва барча кўнгиллиларни йиғаяпмиз. Яқин вақтларда биз гуманитар ёрдам йиғишни бошлаймиз”, — дейди у.

Президент Алмазбек Атамбаев  тезликда вафот этганлар ва жабрланганлар оиласига моддий ёрдам бериш топшириғини берди. У шунингдек ўз маслаҳатчиси Икромжан Илмияновни табиий офат оқибатларини бартаф этиш ишларини ташкил қилиш учун Қадамжойга юборди.

Сурат: “Акипресс

Видео: фойдаланувчи Данияр Мусаев