Сурат: Қирғизистонликлар Чуй вилоятининг 90 йиллигини қандай нишонлашди?

855

Қирғизистонликлар Сокулук районининг Кун-Туу қишлоғида Чуй вилоятининг 90 йиллигини нишонлашди. 27 майда ўтган байрам тадбирига ўн мингга яқин киши қатнашди.

Театрлаштирилган кўнгил очар ўйинлар, қирғиз эстрада юлдузлари иштирокидаги байрам гала-концерти, спортчиларнинг чиқишлари  — бунинг бари Чуй вилоятининг 90 йиллигига бағишланган тадбирда намойиш этилди.

IMG_1549

Байрам тантанаси Чуй вилояти  администрацияси томонидан уюштирилиб, 27 майда Сокулук районининг Күн-Туу қишлоғида ўтказилди.Чуй вилоят администрациясининг матбуот котиби Жилдиз  Шеримбекованинг билдиришича, байрамга уч ой тайёрланилган.

IMG_1584

“Илмлар  академиясининг ҳодимлари  2015 йилнинг  декабрь ойида Чуй вилоятига 20 эмас, балки 90 йил бўлганлигини исботлаш мақсадида махсус комиссия тузган. Шунга кўра ҳукумат юбилей тадбирини уюштириш вазифасини юклаган, шунинг учун биз бу байрамни нишонламоқдамиз”,  — деди у Kloop.kgга.

IMG_1595

Маданият, ахборот ва туризм минстри Алтинбек Максутов ўнг минга яқин кишини йиққан тадбирнинг олий даражада уюштирилганини таъкидлади.

IMG_1599

“Ёғингарчилик ва шамолга қарамай барчаси зўр бўлди, театрлаштирилган ўйинлар ўзгача бўлиб, юқори даражада ўтди. Ростдан ҳам ички дунёни тозаловчи нарсаларни кўрсатишди. Бундай масштабдаги тадбирни уюштириш жуда қийин, бўлиб ҳам юқори даражада қилиб, буни ўз бошимдан ўтказганим учун биламан”, — деди у.

IMG_1617

Тоқмоқнинг ижтимоий фондининг директори Жанибек Орозалиевнинг фикрича, байрам одамларнинг кайфиятини кўтарди. Бунга меҳмонларни бўз уйларда анъанавий меҳмон қилиниши шароит яратди.

IMG_1635

“Биз бугунги тадбирга махсус бўз уйларимизни тайёрладик. Улар уч кун аввал тикилган, бугун эса таомларни тайёрлай бошладик. Мана ҳозир меҳмонларни кутиб олиб меҳмон қилаяпмиз, ҳамманинг кайфияти кўтаринки. Меҳмонларнинг бари хурсанд, миннатдорчиликларини билдиршмоқда” , — деди у.

IMG_1654

Меҳмонлар кўнглини тоғдек кўтарган театрлаштирилган саҳна кўринишлари ўзгача бўлди. Чуй драма театрининг директори Орозбек Айдаровнинг айтишича, унга 1200 киши қатнашди.

IMG_1657

“Бу томошага биз бир ой тайёрландик. Бу ерга келиб, тоққа чиқиб, тошларни олиб, чиқиндиларни тозаладик. Унда Чуй вилоятида бўлган барча яхши ва муҳим нарсалар кўрсатилди”, — деди у.

IMG_1660

Бишкеклик Алимбек Кулуев Kloop.kgга байрам тадбиридан рози бўлганини билдирди.

IMG_1677

“Бугун ҳаммаси зўр уюштирилган, кўплаган бўз уйлар тикилган, ажойиб нарсалар бўлаяпти: у ёқда концерт, бу ерда қўмиз чертилмоқда, кимдир биров “Манас” айтяпти, анаву ёқда эса ош дамланмоқда”, — деди у.

IMG_1679

Ивановка қишлоғининг яшовчиси Гулзия Байсалбекова мазкур тадбир Чуй вилоятиинг бой тарихни кўрсатмоқда деб ҳисоблайди.

IMG_1677

IMG_1694 IMG_1701 IMG_1768 (1) IMG_1775 IMG_1790 IMG_1800 IMG_1827 (1) IMG_1832 IMG_1855 (1)

“Чуй вилоятига асос солинганидан бери 90 йил ўтди, мен қирғизлар аста секинлик билан ўзининг урф одатларини унутиб бораяпти деб ўйлаган эдим, бироқ улар унутмаган экан ва бугун унинг барини кўрсатишди.”, — деди у.

Муаллиф: Айдана Канатбек