Турганбаев ИИМ лавозими раҳбарлигидан кетти

804

Президент Алмазбек Атамбаев Ички ишлар министри Мелис Тургунбаев истеъфосини қабул қилди. Унинг хизмат вазифасини Бишкек ШИИБ раҳбари Кашкар Джунушалиев бажаради.

Ички ишлар министри Мелис Турганбаев истеъфо берди  — президент Алмазбек Атамбаев унинг илтимосини 30 май куни имзолади.

Президент аппаратининг ахборот бўлими бошлиғи Алмаз Усеновнинг Kloop.kgга айтишича,  Турганбаев  министрлик вазифасидан ўз хоҳиши билан кетган.

Турганбаевнинг ўзи “Азаттык” радиосига берган суҳбатида, унинг истеъфосида “ҳеч қандай сиёсат йўқ”лигини айтти.

“Истеъфо  тўғрисида аризани мен аввал бергандим. Менинг истеъфойимда сиёсат йўқ, фақат мен дам олишни истадим”, – дейди собиқ министр.

Министрнинг хизмат вазифаларини Бишкек ШИИБ раҳбари Кашкар Джунушалиев бажаради.

“Қирғизистон Республикаси премьер-министри таклифи қабул қилинсин ва  Джунушалиев Кашкар Астаканович  Қирғизистон Республикаси Жўғўрқу Кенешидан тегишли розилик олинмагунича Қирғизистон Республикаси ички ишлар министри вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин”, — дейилади матбуот-хизмати маълумотида.

Турганбаев  министрлик лавозимини 2014 йил октябридан эгаллаган.

Авалроқ экспертлар Kloop.kgга берган интервьюсида унинг тайинланиши мамлакатдаги қарама-қаршилик кайфияти билан боғлиқлигини айтишган эди.

Турғунбаев қирғиз интернет порталларида пайдо бўлган видео орқали янада танилган, унда милиция тезликни оширган бишкеклик Назгул Чодронова ортидан қувган.

Бу видеода хайдовчи йўл хизмати инспекторларини “Мелис байке” билан таниш эканини айтиб қўрқитган. Турғунбоевнинг ўзи кейинроқ Чодронова билан таниш эмаслигини маълум қилган.

Мақола тўлиқланади, тафсилотлар аниқланаяпти.