Қирғиз депутатлари нега ишини “қолдиради”?

792

Йил бошидан бери қирғиз парламентининг 120 депутати жами 250 йиғин қолдирган.  Kloop.kg таҳририяти депутатлар орасида сўров ўткази ва улар нега ишни “қолдириши” сабабларини ўрганди.

Парламент йиғинларини кўп қолдирувчи депутатлар рўйҳатини 24 май куни “АКИпрес” ахборот агентилиги сайтида эълон қилинди.

Нашриёт ҳисоботига асосан, кўпроқ йиғинга бошқарувчи ҚСДП партияси депутатлари келмаган. Социал демократлар 2016 йил бошидан бери 68 марта йиғинни ўтказиб юборган. Карамат  Орозова 12 йиғин ўтказиб юборган , Чинибай Турсунбеков — 10.

“Қирғизистон” фракцияси депутатлари 19 марта ўтказиб юбориш билан рўйҳатда иккинчи ўринни эгаллаган. Шундай сон билан иккинчи ўринни “Республика-Ата-Журт” фракцияси ҳам эгаллаган.

“Йиғин қолдирувчилар” бешлигини 2016 йилда 14 марта йиғин қолдирган “Ата-Мекен” ва6 йиғин қолдирган “Онугуу-Прогресс” фракцияси депутатлари тугаллаган.

Парламент матбуот-ҳизмати раҳбари Ибраим Нуракун ўғлининг Kloop.kgга айтишича, депутатлар ишни “жўяли сабаблар” билан қолдиради. Унинг сўзларига кўра, сабаблар рўйҳатига “оилавий шароит”, “иш сафари” ва “касаллик” киради.

“Кўп депутатларда жўяли сабаблар бор, улар ҳар доим бу ҳақида огоҳлантириб қўйишади. Улар бирон жойга чиқиши, кетиши, турли иш сафарида бўлиши мумкин”,— деди у Kloop.kgга берган интервьюда. Қисқартма билан берилган: “Б”— беморлик, “К” — командировка сафарлари ва “Ж” — жўяли сабаблар.

Нуракун ўғли “беморлик” ва “командировка” алоҳида сабаб қилиб белгиланган бўлса, нима жўяли сабаб бўлиши мумкин деган саволга жавоб бера олмади.

Kloop.kg тахририяти депутатлар ва уларнинг ёрдамчиларидан улар нега йиғинга келмаганини билиш учун саволга тутди.

Депутатлар қандай жавоб беришди?

Карамат Орозова

  • КСДП                                                                                                  karamat_orozova

Йиғинларга 12 марта қатнашмаган ҚСДП фракциясининг депутати Карамат Орозова оғир жароҳат амалиётини бошидан ўтказгани боис умумий йиғинларга қатна олмай қолганини айтди.

“Мен [пленар йиғинларга] соғлигим сабабли қатнаша олмаганман. МЕнга икки марта операция қилишди” ,— деди у.

 Альфия Самигуллина

  • КСДП                                                                                               Alfiya-Samigullina_SDPK

Социал-демократ Альфия Самигуллина саккиз марта умумий йиғинларга қатнашмаган. Айтишича, у вақтларда депутат “турли семинарлар ва конфренцияларга борган.”

“Депутаттарни турли конференциялар ва семинарларга таклиф қилишади. Биз доимо ишончнома ёзиб, раисни огоҳлантириб қўямиз” ,— деди у.

Мирлан Бакиров

  •  “Онүгуу-Прогресс”                                                                        Mirlan-Bakirov_Onuguu-Progress

“Онугуу-Прогресс” фракциясидан депутат Мирлан Бакиров йиғинларга иш сафарлари боис қатнаша олмаган. Жами бўлиб у парламент мажлисларининг олтитасига қатнашмаган ва у ўзи ҳам “депутатларнинг иш ўринларида жўяли сабабларсиз йўқ бўлишига қарши.”

“Барча олти ҳолат ҳам иш сафарларига алоқадор бўлган. Биринчи йиғинга қатнашмай қолганимда мен Жанубий Кореяда бўлганман. Иккинчисида Вашингтонда эдим, у ҳам хизмат иш сафари, унда бир мен эмас, бошқа фракцияларнинг вакиллари ҳам бўлишган”,— деди у.

Жиргалбек Калмаматов

  • “Киргизстан”                                                                                  01

“Киргизстан” фракциясидан депутат Жиргалбек Калмаматовнинг ёрдамчиси Алия Ширинбаева Kloop.kgга унинг етакчиси касал бўлиб қолганлигини айтди. Халқ вакили 2016 йили етти марта умумий йиғинга қатнашмаган.

“Жиргалбек Калмаматов расмий турда беморлик варақчасини олган, унинг умиртқаларида муаммолар бор”,— деб тушунтирди Ширинбаева.

Дастан Жумабеков

  •  “Киргизстан”                                                                                     02

Парламентарий Дастан Жумабековнинг ёрдамчиси депутат “ишлар билан юрганини” айтди.

“У икки кун давомида Берлинда, ундан кейин Озарбайжонда бўлган, шунингдек у икки кун бемор бўлган”, — деди унинг ёрдамчиси Аскарбек Сабирбеков.

 Азамат Арапбаев                                   

  •  КСДП                                                                                                             03

Умумий йиғинларга саккиз марта қатнашмаган социал-демократ Азамат Арапбаев вақти озлигини айтиб, бу бўйича изоҳ беришни истамади.

 Айнуру Алтибаева

  • КСДП                                                                                             05

Унинг ҳамкасби Айнуру Алтибаева “АКИpress” ахборот агентлигининг материалини “уйдирма” деб атади.

“Журналистлар ёзган уйдирмалар бўйича изоҳ беришни тўғри деб ҳисобламайман”,— деб билдирди Алтибаева.

Айсулуу Мамашова

  • “Ата-Мекен”                                                                                 06

“Ата-Мекен” фракциясидан депутат Айсулуу Мамашованинг ёрдамчиси Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатида халқ вакили иш сафарлари боис хизматга к кабарчысы менен болгон маегинде эл өкүлү иш сапарлардан улам жумушка кела олмаганлигини айтди. Бироқ у Мамашованинг қайси ўлкаларга борганлигини айтиб бера олмади.

Муаллиф: Эльдос Казибеков