Ўспиримларни никоҳлашга қарши: Депутатлар қонун лойиҳасига қарши овоз берганликларини қандай изоҳлашади?

756

26 майда қирғиз парламентидаги депутатларнинг аксарияти балоғатга етмаганларга никоҳ қийишни таъқиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилинишига қарши овоз беришди. Kloop.kg таҳририяти депутатларнинг уни нима учун қўлламаганликларини билиш учун уларга савол берди.

 26 майда қирғиз парламентарийлари “Ата Мекен” фракциясининг депутати  Аида Салянова томонидан 2015 йилнинг декабрида таклиф қилинган қонун лойиҳасини рад қилишди.

Салянованинг ташаббуси Жиноят ва Оила кодексларига имомларнинг балоғатга етмаган фуқароларга никоҳ ўқишига қаршилик кўрсатувчи ўзгартиришларни киргизишни таклиф қилган. Таъқиқдан ташқари депутат никоҳ гувоҳномаси бўлмаган фуқароларга никоҳ ўқиган дин ходимларини жиноий жавобгарликка тортиш ғоясини илгари сурган.

Салянованинг фикрича, лойиҳа зўравонлик сонини озайтириб, балоғатга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга имкон яратиши керак эди, бироқ халқ вакиллари ташаббус қўлловга муҳтож эмас деган қарорга келишди  — 120 депутатнинг 61 нафари қонун лойиҳасининг қабул қилиниша қарши овоз беришди.

Kloop.kgнинг таҳририяти “қарши” овоз берган депутатлар орасида телефон орқали сўровнома ўтказди. Мухбир 20 нафаргина депутат билан боғлана олди ва уларнинг ичидан тўққизигина нимага қарши овоз берганликлари бўйича саволга жавоб беришди.

Қарши овоз берган депутатлар нима деб жавоб беришди?

Isxak_MasalievMaksat-Sabirov Aynuru_AltybaevaIskender-Matraimov Tazabek-Ikramov Uzarbek-Jylkybaev Mahabat-Mavlyanova Abdyvahap-NurbaevМуаллиф: Александра Титова