“Қумтўр” Қирғизистонга 6,7 млрд сом зарар тўғрисидаги даъво бўйича судлашади

737

Олтин қазиб олувчи “Қумтўр” компанияси ундан “экологик зарар” учун 6,7 млрд сом ундириш тўғрисида ҳукм чиқарган қарорни судлашади.

“Қумтўрнинг” 100 фоиз акциясига эгалик қилувчи “Центерра” компанияси Экологик ва техник хавфсизлик бўйича давлат инпекцияси (ЭТХДИ) талабларига қарши бўлмоқда.

Инспекция “Қумтўр”га нисбатан тўрт искдан иккисида ютиб чиқди ва суд компаниядан 6,7 млрд  сом ундиришни талаб қилди.

“Центерра” ва “Қумтўр Оперейтинг Компани” (ҚОК) қатъий тарзда ЭТХДИ талаб аризаларига қарши ва Бишкекнинг шаҳар судидаги иккала қарорни ҳам зарур бўлса – Қирғизистон Республикаси Олий судида судлашади. Бундан ташқари “Центерра” ҳам, ҚОК ҳам бу каби талашларни халқаро арбитраж судига бериш ҳуқуқини сақлаб қолади”— дейилади компаниянинг матбуот-варақчасида.

“Қумтўр” “2009 йилда Қайта кўрилган инвестиция келишимида мавжуд бўлган, халқаро арбитраж тўғрисидаги низомга тўғри келади”, деб ҳисоблагани учун инпекция талабларини ишончсиз деб ҳисоблайди.

Компанияда таъкидлашларича, бахсли вазиятларни ҳал қилиш учун давлат органлари билан “яқиндан хамкорлик қилишни” давом эттиришаяпти.

Давлат экотехинспекцияси 26 май куни, компания давлатга келтирилган зарарни қопламагунига қадар "Қумтўр" билан судлашмоқчи эканини“маълум қилган.

Инспекция қуйдаги позициялар бўйича судга ариза берган.

— 600 минг сомдан ортиқ маблағга, ҳисобга олинмаган чиқиндилар бўйича;

— Чиқиндиларни музликларга жойлаштириш бўйича;

— Тупроқ ва ер ресурсларига етказилган зарар ёки йўқ қилиш бўйича;

— Ишлаб чиқариш ва хўжаликни сув билан таъминлаш учун фойдаланилган сувга хақ тўламагани учун.

Учинчи иск бўйича суд мажлиси 27 май куни Бишкекнинг туманлараро судида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Атроф муҳитни қўриқлаш давлат агентлиги  компания табиатни сақлаш соҳасида бажарилган ишлар тўғрисида  ҳисобот бермагани учун Қумтўрга огоҳлантириш берган эди.

“Қумтўр” —  тўлалигича Канаданинг Centerra Gold Inс  корпорациясига тегишли бўлган олтин кон компанияси.  Қирғизистон Centerraнинг қарийб 33% акциясига эгалик қилади.

Муаллиф: Адилет Макенов