Данияр Айтман: Қонундаги педофиллар

905

Қирғиз депутатлари 26 май куни балоғатга тўлмаганлар билан диний никохдан ўтишга жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини  рад этишди.

Қонун лойиҳаси ташаббускори, “Ате Мекен” фракцияси депутати Аида Салянова фикрича, лойиҳа ФХДЁ (ЗАГС) дан расман никоҳдан ўтмасдан оила қуриб, зўравонлик қурбони бўлаётганларни ҳимоя қилиши керак эди.

Колумнист Данияр Айтман фикрича, депутатлар қонун лойиҳасини педофилияни қўллаётгани сабабли рад қилган.

“Фикр” рубрикасида эълон қилинган материаллар Kloop.kg тахририяти фикрини ангталмаслиги мумкин.

Қирғизистонда педофиллар кўплиги янгилик эмас. Янгилик шундан иборатки, педофиллар “Қирғизистон” ва Жўғўрқу Кенешнинг бошқа фракцияларида кўп.

Бу кечаги қўмита йиғинидан сўнг аён бўлди. Депутатлар кўпчилик овоз билан (61 —

блоггер ва халқаро финансчи Данияр Айтман
блоггер ва халқаро финансчи Данияр Айтман

қарши, 44 — ҳа) балоғатга тўлмаганлар билан оила қуришга жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини рад қилишди.

Педофилия Қирғизистонда катта муаммо бўлиб ҳисобланади.  Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатдаги  25-49 ёшли аёлларининг 15 фоизи биринчи бор 18 ёшга тўлмасдан оила қурган.

Эрта аёл бўлган бу қизлар ким? Ўз Ромеосига улкан ва соф муҳаббати бўлган ёш Жульетталарми? Йўқ.  Бу қизлар турмушга берилган — ўз ота-онаси ёки бошқа қариндоши томонидан  — эрга сотилган қизлардир.  Камига уларнинг кўпчилиги хатто сотилмаган, шунчаки ўғирлаб кетилган.

Кичик, бахтсиз,  на жисмонан ва на маънавий етилмаган, гапга кирувчи қизлар.

Улар қул бўлаяпти — шу жумладан жинсий қул. Уларни калтаклашади, зўрлашади ва  эшшакдек ишлатишади. Улар болалик, соғлик ва келажакдан махрум қилинади.

Уларнинг ҳеч қандай ҳуқуқлари йўқ. Улар ҳатто ўз эгаларининг қонуний хотини ҳам эмас, негаки уларнинг “оиласи” ҳеч қачон рўйҳатдан ўтмаган. Ҳоҳлаган пайтда улар кўчада қолиши мумкин — уйсиз, мол-мулксиз, қадр-қимматсиз.

Аида Қасималиеванинг “Ёш турналар” фильмида бизнинг қирғиз қизларимиз билан нима бўлаётганини кўринг.

Бу қизлар  ўз ота-онаси, қариндоши, оқсоқоллари, “ҳуқуқ тартибот” органи, давлат, жамоатчилик томонидан сотилган ва берилган.

Қизлар қулликка сотилади, сотилиш эса “никох” деб аталади, ўртада турган одамлар эса соқолли қора одамлардир.

Кеча депутатлар томонидан рад этилган қонун лойиҳаси жиноий кодексга балоғатга тўлмаганларга  “никох” ўтказишга жиноий жавобгарлик киритган. Бу тасаввур қилиш мумкин бўлган энг оддий қонун эди.  Қонунда: “ёш қизлар билан жинсий алоқада бўлиш керак эмас”, дейилган.  Лекин депутатларимиз кеча: “йўқ, мумкин”, дейишди.

Мен депутатларимиз фаришта ва даҳо эмаслигини тушунаман. Лекин улар энг жирканч ва ахмоқ ўғри, фирибгар бўлганида ҳам биронта ҳам сабаб — сиёсий, молиявий ёки бошқа бир — улар мазкур қонунга қарши овоз бериши учун сабаб йўқ.  Агар фақат  уларнинг ўзлари педофил бўлмаса. Агар улар педофил бўлса, бу тушунарли бўлади.

Журналист Аида Қасималиева бу депутатларнинг барчасидан сўрашни таклиф қилди: нега улар педофилликка қарши қонунга қарши овоз беришди? Балки савол ортиқча риторикдир.

Мен янада конкретроқ саволларни берган бўлар эдим:

— Қанчадан бери сиз педофилия билан оғрийсиз?

— Сизда қанча қизлар-жазманлар бўлган?

— Ҳозир қанча қиз-жазманингиз бор?

Мени нотўғри тушунманг. Бу риторик усул. Мен жиддий тарзда Жўғўрқу Кенеш депутатларини педофилликда гумон қиляпман.  Мен кечаги овоз бериш ва шунингдек бошқа маълум ҳолатларнинг мураккаблиги шундай деб ўйлашга асос бўлади деб ўйлайман.

Биз ёш канизаклари билан шахвоний талабларини гуруҳ бўлиб қондираётгани маълум бўлган  ИШИДчилардан қўрқмаслигимиз керак. Бизда Жўғўрқу Кенеш бор.