АҚШ элчихонасининг олдидаги митинг: Кредит олганлар, қарзларининг кечилишини талаб қилишди

779

Кредит олувчиларнинг ҳуқуқлари бўйича халқ харакати” аъзолари АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси олдига митингга чиқишди. Улар элчиликдан насия қарзларининг кечилиши ва устама фойизларининг пасайтирилишига ёрдам беришни талаб қилишди.

26 майда крдеит олган 500га яқин киши АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонасининг олдига митингга чиқишди. Улар америкалик дипломатлардан  “Компаньон”, “Бай-Түшум” ҳамда “ФИНКА Банк” банкларидан олинган кредитларининг кечилишига ёрдам беришни талаб қилишди.

Улар қўлларига “Биз молия тизимининг қуллари эмасмиз”, “Биз пул ислоҳини талаб қиламиз” ва “Қарзлар ўлдиради” деган ёзувларни ушлаб олишган.

Митинг иштирокчилари банкларнинг кредитларни “юқори устама фоизлар” билан бераётганлигига норози эканликларини билдиришди. Уларнинг фикрларича, устама фоизларнинг юқори бўлиши кредитни тўлашни қийинлаштиради, айниқса “пул қаҳатлиги” вақтида.

“Биз тўлаш муддатларининг узайтирилишини, фойизларнинг озайтрилиши ва жарималарнинг олинишини хоҳлаймиз. Биз ҳукуматни босиб олмоқчи эмасмиз, бироқ бизни тинглашларини талаб қилмоқдамиз” , —  деди кредит олган  Кочкорбай Култаев Kloop.kgга.

Митинг иштирокчиси Тайиржан Гуламидинов 2015 йили мол боқиш мақсадида 100 минг доллар кредит олган, бироқ кризис оқибатида молларини сотишга тўғри келганлиги сабабли банкка қарзини тўлай олмаяпти.

“Пулни олгандан кейин мен бир ярим гектар ер олганман, менга Москвадан  герефорд наслидаги молларни олиб келиб беришган. Бироқ кризис келганидан ҳаммасини сотиб юборишга тўғри келди. Мен фойизларни тушурилса дердим”,— деди Гуламидинов.

Kloop.kgнин редакцияси бу бўйича банклардан изоҳ ололмади — уларнинг ходимлари расмий қоғз шаклида савол жўнатишимизни сўрашди. Банкларнинг биридан мухбиримизга бир оздан кейин қатй қўнғироқ қилишларини ваъда қилиб, бироқ қайта алоқага чиқишмаган.

miting-u-posolstva-USA-1-1068x601

Финансчи Александр Хван тижорий банклардаги фоизларнинг юқорилашига ҳаётнинг барча тармоғига таъсир этган бозорнинг беқарор вазияти сабаб бўлмоқда деб ўйлайди. Унинг айтишича, устама фоизларнинг пасайтирилиши учун банклар миллий валютадаги ресурсларининг миқдорини кўпайтириш керак.

“Кредит олганларнинг ҳуқуқлари бўйича халқ харакати”нинг вакили Кубат Токсобаев Kloop.kgга молия институлари  “рэкет”чилик билан шуғулланишиб, берилган пулнинг қайтарилишини талаб қилиб “одамларнинг ўз жонларига қасд қилишаётганларини” айтди.

Токсобаевнинг айтишича, АҚШ элчихонасининг олдидаги митинг  — бу “америкалик нодавлат ташкилотлар тарафидан молиялаштирилаётган” институтларга таъсир кўрсатиш харакатидир.

“Улар рэкет билан машғул бўлишади. Улар гаровга олиш билан шуғулланишади, бизда етарли фактлар бор, улар одамларни ўз жонларига қасд қилишгача етказишмоқда”, — деди у.

Иқтисодчи Искендер Шаршеев одамлар кредит олишдан аввал ўз имкониятларини баҳолашлари керак деб ҳисоблайди.

“Мен нима учун митинга чиқиш заруратини тушунолмаяпман. Одам насия бериш идорасига мурожаат қилишдан олдин ўз имкониятини баҳолаши керак. Агар насия олган киши банкнинг олдидаги қарзини тўлашдан бош торса, у ҳолда буни товламачилик қатори баҳолаш мумкин” , — деди у Kloop.kgга берган суҳбатида.

Бу насия билан боғлиқ бўлган илк митинг эмасю 2011 йилнинг сентябрида улар банклар қарзларини тўламагани учун уйларини “тортиб ола бошлаганликларини” айтиб, норозилик акциясига чиқишган. Улар президент билан ҳукуматнинг истеъфосини ҳам талаб қилишган. Бир йилдан кейин улар қайтатдан кичик насия бериш ширкатларига қарши митинга чиқишиб, уларнинг ёпилишини талаб қилишган.

Муаллиф: Эльдос Казибеков